“SMS-хабарнома” хизмати қимматлашади

preview

Мобиль операторлар 5800 қисқа рақамдан “SMS-хабарнома” хизмати (МЧЖ Play Mobile) нархини оширади. Бу ҳақда «Uzcard» тўлов тизими хабар берди.

2019 йил 15 июлдан ушбу хизмат нархи ҳар бир кириш SMS-хабарнома учун 84,20 сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, “SMS-хабарнома” хизмати карта эгасига барча ўтказмалар, жорий баланс, нақд пул маблағларини ечиш бўйича операциялар, товарлар ва хизматларга ҳақ тўлаш ҳақида улар амалга оширилган пайтда хабардор бўлиш имконини беради. Карта очилган банкда ёки инфокиоск/банкомат ёрдамида хизматга уланиш мумкин. 

Ҳозирги вақтда ҳар бир кирувчи SMS 42,1 сўмни ташкил этади.  Тўлов  хизмат уланган уяли алоқа рақамидан автоматик тарзда ҳисобдан чиқарилади.



 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text152094_sms-habarnoma_hizmati_qimmatlashadi