Полезное для бухгалтера в ноябре:
10 августгача бухгалтер нима қилиши керак
Ҳурматли бухгалтерларга яқинлашаётган август ойи назорат саналарини эслатиб ўтамиз.
10 август 2019 йилнинг август ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни (СК, 164-модда, 3 ва 4-қисмлар). Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналар фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўламайди. Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1августдан бошлаб 1 ЭКИҲ – 223 000 сўм.
Материални ўқишни тавсия қиламиз.
Эслатиб ўтамиз, ЯСТни тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган биринчи чорак учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади (СК, 354-модда, 3-қисм).
Бундан ташқари, 10 август:
- 2019 йилнинг июль ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни (СК, 239-модда; 240-модда, 1-қисм);
- 2019 йилнинг август ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни (СК, 271-модда, 5-қисм). Жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно;
- 2019 йил июль ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни (СК, 387-модда, 5, 6 ва 7-қисмлар).
Татьяна Лымарева.