Полезное для бухгалтера в декабре:
ДСҚ Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчилари рўйхатини эълон қилди
Рўйхат ДСҚнинг 2019 йил 12 июлдаги 178-сон буйруғи билан тасдиқланган ва унга барча ҳудудларда фаолият юритаётган 1 416 хўжалик юритувчи субъект киритилди.
Йирик солиқ тўловчилар рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, йирик солиқ тўловчилар тоифасига қуйидагилар киради (Низомнинг 4-банди, рўйхат рақами 3172, 12.07.2019 й.):
- акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар;
- тижорат банклари ва уларнинг филиаллари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари;
- «Навоий КМК» ДК, «Олмалиқ КМК» АЖ ва уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар;
- маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар;
- ўтган календарь йил якуни бўйича маҳсулотларни (товарлар, ишлар ва хизматларни) сотишдан олинган соф тушуми 100 млрд сўмдан юқори бўлган юридик шахслар.
Йирик солиқ тўловчилар тоифасини аниқлашда, кўрсатилган мезонлар ўтган календарь йил якунлари бўйича юридик шахслар томонидан солиқ органларига тақдим этилган солиқ ва молиявий ҳисоботларининг кўрсаткичлари асосида белгиланади.
Лола Абдуазимова.