Полезное для бухгалтера в ноябре:
Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
У Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида фаолият кўрсатади, унинг ҳудудий бўлинмаларида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлимлари ташкил этилади (Президентнинг 13.08.2019 йилдаги Фармони ва қарорига қаранг).
Агентлик Жаҳон банки томонидан тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини кенгайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш, аҳолининг кенг қатламларини бизнес юритишга жалб қилиш ва бошланғич капиталдан фойдаланиш имкониятини таъминлаш бўйича давлат органи сифатида тавсия этилди.
Қуйидагилар унинг асосий вазифалари жумласига киради:
- кичик бизнес ва тадбиркорликни, хусусий тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат ва ҳудудий дастурларишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- ваколатли давлат органлари ва ташкилотларининг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, бизнес муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидагифаолиятини мувофиқлаштиришни ташкил этиш;
- ишбилармонлик муҳитининг жорий ҳолатини ўрганиш, шу жумладан, сўровномалар ўтказиш асосида, ҳамда ер участкалари тақдим этиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш тартиб-таомилларини соддалаштириш, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш инфратузилмаси, бошқа моддий-хом ашё ва молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш, шунингдек, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- бизнесни кенгайтиришни рағбатлантиришга, қўшимча қиймат яратишнинг яхлит занжирларини шакллантиришга, замонавий технологияларни ўзлаштиришга, экспортни кўпайтиришга, доимий иш ўринларини яратишга йўналтирилган натижага қаратилган воситаларни жорий этиш;
- йирик ишлаб чиқарувчилар томонидан кичик ва ўрта корхоналар – оралиқ товарлар ва хизматлар (хом ашё, бутловчи қисмлар ва бошқалар)ни етказиб берувчилар фаолиятини, шу жумладан, тижорат банкларида мақсадли депозитлар очиш ҳисобига молиялаштириш механизмларини жорий этиш;
- кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, аҳолининг заиф қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларигакафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш шаклида молиявий ёрдам кўрсатиш;
- кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қонунчилик, янги технологиялар ва маҳсулотлар, бозорлар ва бошқа долзарб масалалар бўйича номолиявий қўллаб-қувватлаш (бепул телефон ва онлайн-маслаҳат хизматлари, ўқув марказлари, бизнес-инкубаторлар, ахборот хизматлари ва бошқалар) тизимини шакллантириш;
- халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш, уларга техник ва маслаҳат кўмагини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш;
- Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича кабулхоналари билан кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат ва ҳудудий дастурларни тайёрлаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда яқиндан ҳамкорлик қилиш.
Агентлик – давлат бошқарувининг республика органи бўлиб, ўз фаолиятида Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ҳисобот беради. Агентлик директори вазир ўринбосари ҳисобланади (ҳудудларни, шу жумладан, Сирдарё вилоятини комплекс ривожлантириш учун масъул вазир ўринбосари лавозими қиcқартирилади). Директор Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга эга.
Агентлик штатида вазирлик тизими ходимларининг чекланган умумий сони доирасида жами 28 нафар бошқарув ходимлари, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидаги янги бўлимларда эса – 49 нафар бошқарув ходимлари бўлади. Бу бўлимлар ССПнинг ҳудудий бошқармалари, бизнес-омбудсман аппаратининг ҳудудларда фаолият юритаётган ходимлари билан ўзаро яқин ҳамкорликда ишлайди.
Олег Заманов.