Полезное для бухгалтера в ноябре:
Резидентлик сертификатини қаердан ва қандай олиш мумкин
Ўзбекистон ва хорижий давлатлар ўртасида иккиёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим қоидаларини қўллаш мақсадида, юридик ёки жисмоний шахснинг резидентлиги давлатидаги доимий жойлашуви далилини расмий тасдиқлаш учун тегишли давлатнинг ваколатли органлари томонидан резидентлик сертификати берилади.
my.soliq.uz порталида «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда юридик ва жисмоний шахслар - ЎзР резидентларининг доимий жойлашуви (резидентлиги) далили расмий тасдиқномасини бериш» интерактив хизмати мавжуд. Хизмат 2016 йил май ойидан амал қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, хизматдан фойдаланиш учун ЭРИ бўлиши керак. ЭРИ қандай олиниши ҳақида бу ерда билиб олиш мумкин.
soliq.uz хабаридан.