Полезное для бухгалтера в ноябре:
Божхона ҳуқуқбузарликлари учун молиявий санкциялар Кодексда белгиланади
ҚҲТБТ порталида Божхона кодексининг янги таҳрири лойиҳаси эълон қилинди. Муҳокама 1 сентябрга қадар давом этади.
Ҳужжатнинг эътиборни тортадиган биринчи жиҳати – унинг ҳажми. У деярли бир ярим баравар – 296 моддагача (ҳозир – 412) қисқартирилган. Янги таҳрир таркибига 9 бўлим ва 35 боб (ҳозир – тегишинча, 12 ва 59) киритилган.
Албатта, ҳужжатнинг амалдаги ва таклиф қилинаётган таҳрири ўртасида концептуал, мазмун жиҳатдан тафовутлар мавжуд. Улардан айримларини, энг асосийларини келтириб ўтамиз.
Биринчидан, «божхона режими» атамаси «божхона тартиб-таомили» атамаси билан ўзгартирилмоқда. Улар камайтирилди – вақтинча сақлаш чиқариб ташланмоқда, вақтинча олиб кириш ва олиб чиқиш битта режим деб ҳисобланмоқда. Янги – махсус тартиб-таомил киритилмоқда, у товарларнинг айрим тоифаларига нисбатан қўлланилади, унга мувофиқ бундай товарлар божхона божларини ва солиқларни тўламасдан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилади, ушбу ҳудудда ёки унинг ташқарисида туради ва (ёки) фойдаланилади (дипломатик ваколатхоналар, давлат рамзи, ҳарбий қурол-аслаҳа, инсонпарварлик ёрдами ва бошқалар учун) қўлланилади.
Иккинчидан, божхона тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш билан боғлиқ бир қатор жиҳатларга тузатишлар киритилди. Масалан, кодексда белгиланган божхона божи турлари сони иккитагача қисқартирилди: олиб кириш ва олиш чиқиш божхона божлари. Айни пайтда эса таснифлагич импорт, экспорт, алоҳида (махсус, антидемпинг, компенсация) ва мавсумий бож турларидан иборат бўлади.
Ташқи иқтисодий фаолият юритувчи субъектлар фаолият юритишларини енгиллаштирувчи механизм жорий этилади. Масалан, келгуси божхона тўловларини тўлаш учун божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилган пул маблағлари – аванс тўловлари киритилади. Ушбу пул маблағлари аванс тўловини киритган шахснинг мулки ҳисобланади ҳамда божхона тўловлари ва божхона тўловлари тўланишини таъминлаш сифатида қаралмаслиги лозим.
Айнан бир субъект томонидан муайян вақт ичида уларни амалга ошириш учун божхона тўловларининг тўланишини таъминлаш талаб этиладиган бир неча божхона операциялари бажарилган бўлса, суммани мустақил равишда белгиланган ҳолда улар бир йўла таъминлаши мумкин. Бу бош таъминлов деб аталади.
Янги кодексда божхона операциялари бўйича тўловлар – аванс ва божхона тўловлари, фоизлар ва улар бўйича пеня ҳисобини юритиш тартиби ҳам акс эттирилади. Бу тўловчининг шахсий ҳисобварағини электрон шаклда юритиш йўли билан божхона органи томонидан амалга оширилади деб айтилган. Божхона органи қарздорлик мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиб-таомилини юритиши қайд этилган. Бундай маълумотлар тўловчига ва миллий давлат органларига 5 кун ичида тақдим этилади.
Шу билан бирга, божхона тўловлари бўйича қарзларни сўндиришнинг янги усуллари таклиф этилмоқда. Суднинг қонуний кучга кирган қарзни ундириш тўғрисидаги қарорига асосан ундирувни божхона назорати остида турган товарларга қаратиш мумкин. Божхона қарзини ундирув ишончсиз деб эътироф этиш ва уни ҳисобдан чиқариш учун асослар алоҳида моддада келтирилган.
Имтиёзга жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳат, албатта. Божхона божини тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзларга қуйидагича ўзгартиришлар киритилмоқда (имтиёзнинг чиқариб ташланиши божхона божи тўланишини, аксинча жорий этилиши эса тўловдан озод этилишини англатади, таҳр.):
Чиқариб ташланади |
Жорий этилади |
Тузатиш киритилади |
денгизда ов билан банд бўлган Ўзбекистон Республикаси кемаларини ҳамда республика юридик ва жисмоний шахслари томонидан ижарага олинган (фрахт қилинган) кемаларнинг фаолиятини таъминлаш учун божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган моддий-техника таъминоти предметлари ва анжомлари, ёқилғи, озиқ-овқат ва бошқа мол-мулк, шунингдек уларнинг божхона ҳудудига олиб кириладиган ов маҳсулоти |
Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб ўтганда (олдинги яшаш жойидан ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги белги мавжуд бўлганда) жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган шахсий анжомлар (транспорт воситаларидан ташқари). |
Ўзбекистон иқтисодиётига умумий суммаси 50 млн АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган тўғридан-тўғри инвестицияни амалга оширган чет эллик юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга имтиёзлар: шартлар ўзгартирилмоқда – мазкур товарлар ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган бўлса, ҳозир эса – башарти олиб кирилаётган товарлар уларнинг ўз ишлаб чиқариш маҳсулоти бўлса |
учинчи давлатлар учун мўлжалланган ва божхона назорати остида божхона ҳудудидан божхона транзити божхона режимида олиб ўтиладиган товарлар |
божхона ҳудудига қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган технологик асбоб-ускуналар бўйича имтиёзлар: 1) бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларга татбиқ этилмайди, уларни етказиб бериш контракти шартларида назарда тутилган бўлса; 2) олиб кирилган технологик асбоб-ускуналар олиб кирилган пайтдан эътиборан 3 йил мобайнида экспорт қилинган (реализация қилинган ёки текин берилган) тақдирда чеклов бекор қилинади, мазкур имтиёзнинг амал қилиши божхона божларини тўлаш мажбуриятлари тикланган ҳолда бекор қилинади |
|
маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишлар олиб бориш учун мўлжалланган ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган чет эллик инвестор ёки бошқа шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар, шунингдек инвестор томонидан божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган, маҳсулот тақсимотига оид битимга мувофиқ инвесторга тегишли бўлган маҳсулот |
тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларига имтиёз: олувчи кўрсатилиши талаби чиқариб ташланмоқда, телекоммуникациялар операторлари ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган айни пайтда олувчи бўлиши мумкин |
Божхона йиғимларига оид имтиёзларга келсак, улар ҳам қуйидагилар чиқариб ташланган ҳолда қисқартирилмоқда:
- нотижорат мақсадлар учун жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб кириш нормаси доирасида олиб ўтиладиган товарлар (бу ерга ва бу ерга қаранг);
- вақтинча сақлаш ва давлат фойдасига воз кечиш божхона режимларига жойлаштириладиган товарлар;
- юридик шахслар томонидан олиб кириладиган, қиймати 10 ЭКИҲ ва ундан камни ташкил этадиган товарлар.
Учинчидан, энг асосийси – Солиқ кодексига ўхшаш тарзда ҳужжатга божхонага оид қонун ҳужжатларини бузганлик учун муайян молиявий санкциялар киритилмоқда.
Ҳуқуқбузарлик тури |
Молиявий санкциялар (жарима миқдори) |
|
Биринчи марта содир этилган ҳуқуқбузарлик |
Бир йил мобайнида такрор содир этилган ҳуқуқбузарлик |
|
Идентификация воситаларини ўзгартириш, йўқ қилиш, бузиш ёхуд йўқотиб қўйиш, божхона органининг розилигисиз божхона назорати зонасида турган тамғаланган транспорт воситаларига ёки бинолар ва иншоотларга кириш* |
500 ЭКИҲ |
1 000 ЭКИҲ |
Божхона декларациясида ва кузатув ҳужжатларида нотўғри маълумотлар мавжуд бўлганда декларант томонидан божхона тўловлари миқдорини декларацияда камайтириб кўрсатиш** |
божхона декларациясида камайтириб кўрсатилган тўловлар суммасининг 100%и миқдорида |
божхона декларациясида камайтириб кўрсатилган тўловлар суммасининг 200%и миқдорида |
Божхона тартиб-таомиллари шартларининг бузилиши |
5 ЭКИҲ |
10 ЭКИҲ |
Божхона назорати остида турган товарларни ноқонуний тасарруф этиш, йўқотиб қўйиш ёки йўқ қилиш |
айнан бир хил/ўхшаш товарлар ёки (ва) транспорт воситаларининг импорти учун тўланиши лозим бўлган тўловлар суммасининг 100%и миқдорида |
— |
Божхона назорати остида турган товарларни ноқонуний тасарруф этиш, йўқотиб қўйиш ёки йўқ қилиш, агар товарларнинг божхона кўриги ўтказилмаган бўлса |
айнан бир хил/ўхшаш товарлар ёки (ва) транспорт воситаларининг импорти учун тўланиши лозим бўлган тўловлар суммасининг 200%и миқдорида |
— |
Божхона назорати остида турган товарларни тайин қилинган жойга етказиб бермаслик ёхуд йўқотиб қўйиш билан боғлиқ транзит божхона тартиб-таомиллари шартларининг бузилиши |
200 ЭКИҲ, аммо йўқотиб қўйилган товарларнинг қийматидан кам бўлмаган миқдорда |
250 ЭКИҲ, аммо йўқотиб қўйилган товарлар қийматининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда |
Қонун ҳужжатлари билан вақтинча сақлаш ёки бож олинмайдиган савдо дўконлари учун белгиланган лицензия талаблари ва шартларининг бузилиши |
100 ЭКИҲ |
200 ЭКИҲ |
Изоҳлар.
*Эгасига ёки ташувчига жарима солинади.
**Ушбу ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар божхона ҳуқуқбузарлиги аниқланган кундан бошлаб 30 календарь кун давомида ихтиёрий равишда бартараф этилганда ва етказилган зарар ўрни қопланган тақдирда молиявий санкциялар қўлланилмайди.
Якка тартибдаги тадбиркорлар юридик шахслар билан тенг баравар жавобгар бўладилар. Юридик шахсларга қўйилган санкциялар уларнинг мансабдор шахсларини маъмурий, жиноий ва бошқа жавобгарликлардан озод этмайди. Молиявий санкциялар ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан бир йил кечиктирмай қўлланилади. Уларни қўллаш учун божхона ҳуқуқбузарлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра чиқарилган божхона органининг (мансабдор шахснинг) қарори асос бўлади.
Эслатиб ўтамиз, кодекслар қонунлар билан тасдиқланади. Қонун Қонунчилик палатаси қабул қилганидан, Сенат маъқуллаганидан, Президент имзолаганидан ва расмий нашрларда эълон қилинганидан кейин юридик кучга киради.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег Заманов.