Полезное для бухгалтера в ноябре:
Бухгалтер 10 сентябрга қадар нима қилиши керак
Ҳурматли бухгалтерларга сентябрь ойининг яқинлашиб қолган эътиборли саналари ҳақида эслатиб ўтамиз.
10 сентябрь – 2019 йилнинг сентябрь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 164-моддаси 3 ва 4-қисмлари).
Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган базаси 200 БҲМдан кам бўлган корхоналар фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўламайдилар. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 августидан 1 ЭКИҲ – 223 000 сўм.
Материални ўқиб чиқишни тавсия этамиз.
Шунингдек эслатиб ўтамиз, ЯСТни тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган биринчи чорак учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади (Солиқ кодексининг 354-моддаси 3-қисми).
Бундан ташқари, 10 сентябрь:
- 2019 йилнинг август ойи учун акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодекси 239 ва 240-моддаларининг 1-қисми);
- 2019 йилнинг сентябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 271-моддаси 5-қисми). Жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно;
- 2019 йилнинг август ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 51%дан кам бўлмаган савдо комплекслари томонидан олинган даромадлар ва бюджетга ўтказилган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 387-моддаси 5, 6 ва 7-қисмлари).
Татьяна Лимарева.