Полезное для бухгалтера в ноябре:
СКнинг янги таҳрири: ҚҚС ва унинг янги қоидалари
Солиқ кодексининг лойиҳаси ҚҚС бўйича солиқ солиш тизимини сақлаб қолади. Бунда 2019 йилнинг бошидан амал қилиб келган солиқни соддалаштирилган тартибда ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби чиқариб ташланди. Муҳим янгиликлар қуйидагилар:
- асосий воситаларни харид қилишда - ҳисобга ўтказиш бир йўла ва тўлиқ амалга оширилади;
- чет эл юридик шахсларининг доимий муассасалари ҚҚС тўловчилар бўлади;
- қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҚҚС тўловчилар бўлади;
- ҚҚС бўйича имтиёзлар тизими қайта кўриб чиқилди;
- ҚҚСни тўлиқ қайтариш тизими жорий этилмоқда;
- «Tax-Free» тизими жорий этилмоқда;
- ҳисоботлар топшириш ва ҚҚС тўлаш муддатлари ўзгартирилди.
Энди ушбу ўзгартиришларга батафсил тўхталамиз:
Солиқ кодексидаги амалдаги норма
|
Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасидаги таклиф |
Шарҳлар |
СКга мувофиқ зиммасига ЎзР норезидентлари томонидан амалга оширилаётган солиқ солинадиган оборотлар учун ҚҚС тўлаш бўйича мажбурият юклатиладиган юридик шахслар ҚҚС тўловчилар ҳисобланади (СКнинг 197-моддаси) |
Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасалари ҚҚС тўловчилар ҳисобланади (249-модда) |
Илгари доимий муассасалар томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича ҚҚС тўловчилар шу хизматларни олувчилар бўлган бўлса, энди доимий муассасалар оддий ҚҚС тўловчилар бўлади |
Қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар ягона ер солиғини тўловчилар ҳисобланади |
50 гектар ва ундан ортиқ қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлганда ва олдинги календарь йил якунлари бўйича уларнинг маҳсулотни реализация қилишдан олган тушуми суммаси солиқни ҳисобга олмаганда 1 млрд сўмдан ортиқни ташкил этганда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҚҚС тўловчилар ҳисобланади (470-модда) |
Илгари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари Ягона ер солиғини тўлаган бўлса, энди улар тушум ҳажмига боғлиқ ҳолда солиқларни соддалаштирилган ёки умумбелгиланган тартибда тўлайди. Тушум ҳамжи билан бир қаторда улар учун қўшимча мезон қўшилмоқда – ер майдонининг миқдори |
Мавжуд эмас |
ҚҚС солиш мақсадлари учун янги тушунча киритилмоқда – электрон шаклдаги хизматлар. Бу – “Интернет” тармоғи орқали ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда автоматик усулда кўрсатилган хизматлар. (294-модда). Лойиҳада ушбу хизматларга ҚҚС солиш хусусиятлари белгиланган |
|
Ҳисобга олиш бўйича чекловлар мавжуд эмас |
ТМЗ бўйича ҚҚСни ҳисобга ўтказиш бўйича ўзгаришлар. ҚҚС бўйича ҳисобга қўйилганда, шахс ҳисобга қўйилган санадан олдинги охирги 12 ой ичида олинган товар-моддий захиралари қолдиқларининг баланс қийматида ҳисобга олинган ҚҚС суммасини ҳисобга ўтказиш ҳуқуқига эга (278-модда) |
|
Тадбиркорлик фаолияти доирасида фойдаланиладиган кўчмас мулк сотиб олинганда, олувчи ҚҚС суммасини 36 календарь ой давомида тенг улушларда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади. Асосий воситалар, бундан кўчмас мулк мустасно, ва номоддий активлар сотиб олинганда, олувчи қўшилган қиймат солиғи суммасини 12 ой давомида тенг улушларда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади. (СКнинг 218-моддаси). |
АВ бўйича тўлиқ ҳисобга ўтказиш жорий этилмоқда Тўловчига сотувчи томонидан тақдим этилган ёки асосий воситалар ва номоддий активларни ЎзР ҳудудига олиб киришда тўловчи томонидан тўланган солиқ суммаси бундай асосий воситалар фойдаланишга топширилган санада тўлиқ ҳисобга ўтказилади (278-модда)
|
Илгари АВ қиймати муайян давр мобайнида босқичма-босқич ҚҚС бўйича ҳисобга ўтказилган бўлса, энди АВнинг барча қиймати уларни фойдаланишга топшириш санасида тўлиқ ҳисобга ўтказилади |
ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби амал қилади |
ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби чиқариб ташланди |
|
Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасининг ҳисобот даври учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасидан ортган суммаси ҚҚС бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ўтказилади. Ҳисобга олинадиган ҚҚСнинг солиқ даври якунларига кўра ҳисобланган солиқ суммасидан ортиқчалиги сақланиб қолган тақдирда, ушбу ортиқча сумма кейинги солиқ даврига ўтказилади ва ҚҚС бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ўтказилади. (СКнинг 227-моддаси) |
ҚҚСни тўлиқ қайтариш тизими жорий этилмоқда. Ҳисобот даври учун ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга ўтказиладиган ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга ўтказилади. Ҳисобга олинадиган солиқнинг солиқ даври якунларига кўра ҳисобланган солиқ суммасидан ортиқчалиги сақланиб қолган тақдирда, ушбу ортиқча тўланган сумма солиқ тўловчига унинг солиқ суммасини қайтариш тўғрисидаги ёзма аризасига биноан тўлиқ қопланиши лозим. Солиқ суммасини қайтариш тўғрисида ариза олганда солиқ органи қопланиши ҳақида ариза берилган солиқ суммасининг асосланганлигини камерал солиқ текшируви ўтказиш йўли билан текшириши шарт (276-модда)
|
Илгари ортиқча тўланган ҚҚС суммаси кейинги солиқ даврига ўтказилган ва ҚҚС бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга ўтказилган бўлса, энди фақат камерал текширувидан кейин қопланиши лозим. |
Бундай тизим мавжуд эмас |
«Tax-Free» тизими жорий этилмоқда. Чет давлатлар фуқаролари томонидан улар ЎзРда чакана савдода харид қилган товарларни олиб чиқилаётганда (“ҚҚСни қайтариш” тизимида иштирок этувчилар) улар шундай товарлар нархи таркибида тўлаган ҚҚС суммаси қайтарилиши ҳуқуқига эгалар (289-модда) |
Чет элликлар томонидан ЎзРда товарлар харид қилишда ҚҚСни қайтаришнинг умумэътироф этилган халқаро тизими жорий этилмоқда |
ҚҚСнинг ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилади (СКнинг 225-моддаси). ҚҚСни тўлаш ҳар ойда кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай амалга оширилади (СКнинг 226-моддаси) |
Ҳисоботларни топшириш ва ҚҚС тўлаш муддатлари бўйича ўзгаришлар Солиқ тўловчилар ўтган ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирилмаган муддатда солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт. Солиқни тўлаш ўтган ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай амалга оширилади (285-модда) |
|
Ўз таклифларингизни бизнинг таҳририятга - [email protected] почта қутисига ҳам юборишингиз мумкин. Биз уларни умумлаштириб, Молия вазирлиги, ДСҚ ва Олий Мажлисга тақдим этамиз.
Шошилинг! ҚҲТБТ порталида лойиҳа муҳокамаси 17 сентябрда ниҳоясига етади. Вақт жуда кам қолди!
Шарҳни «Norma» МЧЖ етакчи эксперти Жорилла Абдуллаев тайёрлади.