Полезное для бухгалтера в ноябре:
СКнинг янги таҳрири: Якка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди
ЖШДС бўйича солиқ солиш тизими Солиқ кодекси лойиҳасида сақлаб қолинган.
Асосий ўзгаришларни кўриб чиқамиз:
Солиқ кодексидаги амалдаги норма
|
Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасидаги таклиф |
Шарҳлар |
Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган, ЯСТ ёки қатъий белгиланган солиқ солинадиган даромадлар ЖШДСнинг солиқ солиш объекти бўлмайди (СКнинг 169-моддаси) |
Қатъий белгиланган солиқ ЖШДС таркибига киритилган (397-модда). Якка тартибдаги тадбиркорлик (ЯТТ) доирасида фаолият кўрсатаётган солиқ тўловчилар даромадларига солиқ солиш хусусиятлари белгиланди. Қуйида кўрсатилган жисмоний шахслар тоифаси қатъий белгиланган миқдорда солиқ ёки жами йиллик даромадлари тўғрисида декларация асосида ЖШДС тўлашни танлашлари мумкин:
|
Якка тартибдаги тадбиркор – бу ҳам жисмоний шахс. Бироқ энди у танлаши мумкин: қатъий белгиланган солиқ ёки декларация асосида ЖШДСни тўлаш |
Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларида даромадларнинг ҳамда амалга оширилган товар операцияларининг ҳисобини юритишлари шарт (СКнинг 374-моддаси) |
Энди барча ЯТТлар даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритишлари керак Қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлаш хоҳишини билдирган солиқ тўловчилар даромадларни ва харажатларни ҳисобга олиш регистрларида даромадларни олиш билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиши шарт (404-модда)
|
Илгари фақат савдо соҳасида фаолият кўрсатадиган ЯТТлар даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритишлари лозим бўлган |
Қатъий белгиланган солиқ ставкалари Президент қарори билан тасдиқланади. |
Қатъий белгиланган миқдордаги солиқ ставкалари ЎзР Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланади (395-модда) |
|
Тўлов манбаида солиқнинг ҳисоблаб чиқарилган суммаси бюджетга солиқ агенти томонидан пул маблағларини олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда, бироқ ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СКнинг 188-моддаси)
|
ЖШДС тўлаш тартиби формулировкаси ўзгарди. Тўлов манбаида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси жисмоний шахсга даромадлар тўланган санадан кечиктирмай, бироқ солиқ ҳисоботларни тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай солиқ агенти томонидан тўланади. ( 402-модда)
|
Қатъий белгиланган солиқ ставкаси тегишли календарь йилга оид Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланади. |
Ўз таклифларингизни бизнинг таҳририятга - kodeks@norma.uz почта қутисига ҳам юборишингиз мумкин. Биз уларни умумлаштириб, Молия вазирлиги, ДСҚ ва Олий Мажлисга тақдим этамиз.
Шошилинг! ҚҲТБТ порталида лойиҳа муҳокамаси 17 сентябрда ниҳоясига етади. Вақт жуда кам қолди!
Шарҳни "Norma" МЧЖ етакчи эксперти Жорилла Абдуллаев тайёрлади.