Полезное для бухгалтера в ноябре:
Солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибига ўтиш учун бухгалтер нима қилиши керак?
ЯСТ тўловчи бўлган корхонада январь-сентябрь якунлари бўйича тушум 1 млрд сўмдан ортиқни ташкил этади. Солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибига ўтиш учун бундай корхонанинг бухгалтери нима қилиши керак?
Солиқ даврида олган ялпи тушуми 1 млрд сўмдан ошган ЯСТ тўловчилар белгиланган мезон ошиб кетган ойдан кейинги ойнинг бошидан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади (СКнинг 351-моддаси 5-қисми).
Яъни кўриб чиқилаётган корхона 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши керак.
Бунинг учун бухгалтер my.soliq.uz порталидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетида қуйидагиларни амалга ошириши зарур:
1. “Солиқ солиш тартибини қўллаш тўғрисида хабарнома”ни тўлдириш ва юбориш. Бунинг учун “Ҳисоботни юбориш” бўлимида электрон ҳисобот рўйхатидан:
- “ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоботлар” бандини;
- “Солиқ солиш тартибини қўллаш тўғрисида хабарнома” шаклини (10102_4 коди) танлаши зарур. Унда “Умумбелгиланган солиқлар” сатри белгиланиб, ДСИга юборилади.
Ҳатто сиз томондан бу бажарилмаган тақдирда ҳам, ДСИ 1 млрд сўмдан ошган тушумингиз бўйича маълумотларни таҳлил қилган ҳолда, ҳар қандай ҳолатда ҳам корхонангизни СКнинг 351-моддаси нормасидан келиб чиқиб солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтказади;
2. “Қўшимча қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш” бўлимида рўйхатдан ўтиш. Шундан кейин корхонага ҚҚС тўловчи коди берилади ва “Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома” шакллантирилади.
Бу – муҳим! Солиқ даври давомида ялпи тушум 3 млрд сўмдан ошмаса, сиз ҚҚС ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлашга ҳақлисиз (СҚҚС, СКнинг 226-1-моддаси).
Бунинг учун ялпи тушум 1 млрд сўмдан ошган ойдан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан ДСИга ёзма равишда хабарнома тақдим этиш зарур. Биз кўриб чиқаётган вазиятда – бу 15 октябрдан кечиктирилмаслиги керак.
3. 2-3 кун давомида “Шахсий карточкалар” бўлимида фойда солиғи (32 коди) ва ҚҚС (1 коди) қўшилганини текшириб туриш.
Бу – муҳим! Корхона ЯСТ ва ихтиёрий равишда ҚҚС тўловчи бўлган тақдирда у яна ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиши зарур эмас. Шахсий карточкага сизга 1 коди билан “умумбелгиланган” ҚҚСни қўшишлари ҳақида хат ёзиш мумкин.
Яна нималарни ёдда тутиш зарур:
1) 10 октябрга қадар Фойда солиғи бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани топшириш (СКнинг 164-моддаси 3 ва 4-қисмлари). Бунда корхона ЯСТдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган биринчи чорак учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади СКнинг 354-моддаси 3-қисми);
2) агар корхонангиз тушум мезони – 1 млрд сўмдан ошиши муносабати билан умумбелгиланган солиқларни тўлашга IV чорак бошидан бошлаб эмас, балки жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб ўтишини мисол қилсак, “Чорак ўртасида фойда солиғини тўлашга ўтиш ҳисоботда қандай акс эттирилади” материалини ўқиб чиқишни тавсия қиламиз.
Татьяна Лимарева.