Полезное для бухгалтера в декабре:
Ходимнинг лавозим маоши қандай ҳисобланади?
Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси тасдиқланди (16.09.2019 йилдаги 775-сон ВМҚга қаранг).
2009 йилда қабул қилинган илгариги сетка асосига энг кам иш ҳақи миқдори (ЭКИҲ) қўйилган эди. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб меҳнат муносабатлари соҳасида, хусусан, лавозим маошларини белгилашда ЭКИҲ ўрнига 634 880 сўмга тенг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) қўлланилади.
Шу боис янги ЯТС асосига МҲЭКМ олинмоқда. Шу муносабат билан аниқ меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига мос келадиган тариф коэффициентларига ҳам тузатишлар киритилди. Бу лавозим маоши суммасига реал пул ифодасида қандай таъсир кўрсатганлиги жадвалда кўрсатилган.
Меҳнатга ҳақ тўлаш разряди |
Илгариги ЯТСга асосан |
Янги ЯТСга асосан |
||
Тариф коэффициенти |
Суммаси (ЭКИҲ=223 000 сўмлигидан келиб чиқиб) |
Тариф коэффициенти |
Суммаси (МҲЭКМ=634 880 сўмлигидан келиб чиқиб) |
|
1 |
2,847 |
634 881 сўм |
1,000 |
634 880 сўм |
2 |
2,997 |
668 331 сўм |
1,053 |
668 528,64 сўм |
3 |
3,148 |
702 004 сўм |
1,106 |
702 177,28 сўм |
4 |
3,297 |
735 231 сўм |
1,158 |
735 191,04 сўм |
5 |
3,612 |
805 476 сўм |
1,269 |
805 662,72 сўм |
6 |
3,941 |
878 843 сўм |
1,384 |
878 673,92 сўм |
7 |
4,284 |
955 332 сўм |
1,505 |
955 494,4 сўм |
8 |
4,640 |
1 034 720 сўм |
1,630 |
1 034 854,4 сўм |
9 |
4,997 |
1 114 331 сўм |
1,755 |
1 114 214,4 сўм |
10 |
5,362 |
1 195 726 сўм |
1,883 |
1 195 479,04 сўм |
11 |
5,733 |
1 278 459 сўм |
2,014 |
1 278 648,32 сўм |
12 |
6,115 |
1 363 645 сўм |
2,148 |
1 363 722,24 сўм |
13 |
6,503 |
1 450 169 сўм |
2,284 |
1 450 065,92 сўм |
14 |
6,893 |
1 537 139 сўм |
2,421 |
1 537 044,48 сўм |
15 |
7,292 |
1 626 116 сўм |
2,561 |
1 625 927,68 сўм |
16 |
7,697 |
1 716 431 сўм |
2,704 |
1 716 715,52 сўм |
17 |
8,106 |
1 807 638 сўм |
2,847 |
1 807 503,36 сўм |
18 |
8,522 |
1 900 406 сўм |
2,993 |
1 900 195,84 сўм |
19 |
8,943 |
1 994 289 сўм |
3,141 |
1 994 158,08 сўм |
20 |
9,371 |
2 089 733 сўм |
3,292 |
2 090 024,96 сўм |
21 |
9,804 |
2 186 292 сўм |
3,444 |
2 186 526,72 сўм |
22 |
10,240 |
2 283 520 сўм |
3,597 |
2 283 663,36 сўм |
Бундан ташқари, қуйидагиларга шу сингари ўзгартиришлар киритилди:
а) давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасига,
б) меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тармоқлар тариф сеткаларига:
- шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткасига;
- Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ тариф сеткасига;
- Тошкент шаҳри туманлари ободонлаштириш бошқармалари ва Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ тариф сеткасига.
Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини аниқлаш учун ЯТСдан фойдаланадиган ташкилотлар МҲЭКМдан келиб чиқиб қўлланилаётган тариф коэффициентларини ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишлари лозим.
Давлат бошқаруви органлари, бюджет ва давлат ташкилотларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш концепцияси лойиҳасида (13.10.2018 йилдаги ПФ-5553-сон Фармонга асосан ишлаб чиқилмоқда) қуйидагилар жорий этилади:
- давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ходимлари меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдорини ва уларни моддий рағбатлантиришнинг бошқа турларини аниқлашга ягона услубий ёндашув;
- айрим вазирлик ва идоралар учун тариф ставкаларига ошиб борувчи коэффициентлар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича гуруҳлари белгиланиши натижасида вазирликлар ва идоралар, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари ўртасида меҳнатга ҳақ тўлашда айни вақтда мавжуд бўлган табақалашувни бекор қилиш;
- моддий рағбатлантириш миқдорларининг ходим фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларига, унинг билим ва кўникмаларига, бажарадиган меҳнат функцияларининг мураккаблиги ва жавобгарлиги даражасига бевосита боғлиқлигини белгилаш.
Олег Заманов.