Полезное для бухгалтера в ноябре:
Huawei ва CEIEC ишланмалари солиқ назоратини автоматлаштиришга ёрдам беради
Солиқ қўмитаси солиқ органларига ташриф буюрмасдан солиқларни онлайн режимида тўлаш имкониятини берадиган электрон тизимларни такомиллаштиришни режалаштирмоқда. Бунинг учун солиқ солишнинг ягона автоматлаштирилган тизимини барпо этиш кўзланмоқда.
Huawei ва CEIEC Ўзбекистон ДСҚга бундай тизимни барпо этишда ёрдам беришни режалаштирмоқда ва улар томонидан Хитойнинг фискал органлари учун яратилган «Golden Tax» ягона ахборот платформасининг тақдимотини ўтказдилар. У 1994 йилда жорий этилган бўлиб, солиқ қонунчилигига риоя қилинишига кўмаклашувчи самарали тизим сифатида эътироф этилган.
Тизим иккита йирик ва 36 та ҳудудий маълумотларга ишлов бериш марказларини ўз ичига олади. Улар солиқ тўловчиларга ўзларига қулай бўлган вақтда, онлайн режимида мобиль иловалар ва автоматлаштирилган ўзига ўзи хизмат кўрсатиш машиналари ёрдамида солиқларни тўлаш имконини беради. Тизимдан 35 млн юридик шахслар ва 500 млн жисмоний шахслар мунтазам фойдаланадилар.
Ўзбекистон учун бу ишланмалар энг аввало ягона дастурий платформада қуйидаги имкониятларни берувчи сервислар ишлаши билан манфаатли:
- солиқ тўловчилар учун масофадан солиқларни тўлаш ва солиқ ҳисоботини топшириш имконияти;
- солиқ органлари учун ишлаб чиқарувчидан ёки импорт қилувчидан пировард истеъмолчигача товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш имконияти.
Бу тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг тўғрилигини назорат қилиш учун муҳимдир.