Кўчмас мулк солиғи бозор нархидан ҳисобланади

preview

Пойтахтнинг Юнусобод туманида ишлаб чиқилаётган Ўзбекистонда кўчмас мулкка солиқ солишни такомиллаштириш концепциясига мувофиқ кўчмас мулкка солиқ солиш бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилади, деб хабар берди ДСҚ матбуот хизмати.

Мазкур қарор Тошкент шаҳар Юнусобод туман ҳокими, туман солиқ инспекцияси  ва ТИИБ раҳбариятининг Федерал солиқ хизматининг Россия делегацияси вакиллари билан учрашуви якунлари бўйича қабул қилинди.

Ўзбекистонда кўчмас мулкка солиқ солишни такомиллаштириш концепцияси Ўзбекистон ва Россия Федерацияси Молия вазирликлари ўртасидаги Битим доирасида солиқ маъмуриятчилиги тизимини ривожлантириш мақсадида барпо этилади.

-Барча соҳаларда содир бўлаётган ўзгаришларнинг юқори интенсивлигида Ўзбекистонда кўчмас мулкка солиқ солиш тизимини қайта кўриб чиқиш  - ғоят замонавий чора, - деб таъкидлади иқтисод фанлари доктори, профессор, РФ Ҳукумати ҳузуридаги Молия университетининг кўчмас мулкка солиқ солиш бўйича йўналиши раҳбари Николай Волович.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда кўчмас мулкка мулкий солиқни ҳисоблаб чиқариш учун кадастр қиймати ва база унинг бозор қийматидан анча йироқ. Бироқ кўчмас мулк солиғи – бу маълум даражада фаровонлик солиғидир. Шу боис Концепцияда мол-мулкни баҳолашда харажатли ва солиштирма ёндашувдан ташқари, олинадиган даромадни таҳлил қилиш ҳам таклиф қилинади.

Солиқ солинадиган базани бозор қийматига яқинлаштириш бир қатор афзалликларга эга. Хусусан, бу мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инвестицияларни жалб қилиш ва олиб қўйиш зарур бўладиган ҳолларда ижтимоий  тарангликка барҳам бериш.

Пойтахтнинг Юнусобод туманида синов режимида ишга тушириладиган тажриба лойиҳаси ишлаб чиқилаётган Концепциянинг нечоғли самарали бўлишини кўрсатади.

Туман ҳокимлиги ҳузурида мустақил баҳоловчи компаниялар, солиқ ва кадастр органларини жалб қилган ҳолда мол-мулкни оммавий баҳолаш режалаштирилмоқда. Ахборот базасини туман ҳокимлиги тақдим этади.

Тажриба лойиҳаси якунлари бўйича битта туман мисолида Концепциянинг иқтисодий самарадорлиги келтирилади.

Лола Абдуазимова

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text155091_kuchmas_mulk_soligi_bozor_narhidan_hisoblanadi