Воситачи электрон ҳисобварақ-фактурани қандай тўлдириши лозим?

preview

Бухгалтерлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчиларининг профессионал ҳамжамиятида 2020 йил 1 январдан электрон ҳисобварақ-фактурага ўтиш фаол муҳокама қилинмоқда. ЭҲФни тўлдириб кўрган бухгалтерлар, воситачилик савдосида тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни акс эттиришнинг муаммоли масалаларини қайд этдилар, уларни фақат ЭҲФ тизимига ўзгартиришлар киритган ҳолда ҳал қилиш мумкин.

Муаммонинг моҳияти

Воситачи ўз номидан комитентнинг товарларига (ишларига, хизматларига) ҳисобварақ-фактура тақдим этади, бироқ уни ўзида сотиш реестрида акс эттирмайди. Бу реализация:

  • воситачига тааллуқли эмас;
  • унинг сотиб олиш реестрида акс эттирилмайди.

Электрон тизимда эса воситачи томонидан харидорга тақдим этилган ҳисобварақ-фактура унинг реализацияси, комитентдан олингани эса – у томондан харид қилинган товар (иш, хизмат) сифатида акс эттирилади. Бу нотўғри.

Комитент билан воситачи ўртасидаги муносабатларда воситачи харажатларини қайтариш билан боғлиқ операциялар ҳам мавжуд. Масалан,  товар (иш, хизмат)ларни харид қилиш, конвертация ва пул ўтказиш бўйича ҳамда воситачилик хизматларига доир шартномада айтиб ўтилган бошқа харажатлар.

Мисол          

Воситачилик шартномасида  воситачи товарларни ҳар қандай нархда, бироқ товарни топшириш қийматидан паст бўлмаган нархда реализация қилиши мумкинлиги кўрсатилган. Воситачилик ҳақи реализация қилинадиган товарга қўйилган устама суммасига тенг.

Комитентдан воситачига товарни қабул қилиш-топшириш  далолатномаси:

Товарлар номи

Ўлчов бирлиги

Сони

Нархи

 

Қиймати

 



1

2

3

4

5

 

 Ручка

 дона

1 000

200

200 000

 

Комитентнинг товарларини (ишларини, хизматларини) реализация қилишда воситачи ўз номидан икки нусхада ҳисобварақ-фактура тақдим этади.

Бунда “Етказиб берувчи” сатрида қўшимча равишда “Воситачи” кўрсатилади.

Товарлар (ишлар, хизматлар) номи

Ўлчов бирлиги

Сони

Нархи

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

Етказиб бериш қиймати ҚҚС билан

  

ставка

сумма

1

2

3

4

5

6

7

8

 Ручка

 дона

1 000

221

221 000

15%

33 150

254 150

Агар бу операциялар ЭҲФ тизимида акс эттирилса, ҚҚС ҳисоб-китобига Сотиш реестрини автоматик тарзда шакллантиришда воситачида реализация қилишдан олинган соф тушум 221 000 сўмга тенг бўлиб чиқади. Қонунчиликка кўра бу ҳисобварақ-фактура воситачи томонидан ёзилиши керак, бироқ сотиш реестрида инобатга олинмаслиги лозим.

Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш тартибида шундай назарда тутилган.

Комитент воситачига воситачи орқали реализация қилинган товарга ҳисобварақ-фактура тақдим этадиган вазиятда ҳам шунга ўхшаш муаммолар юзага келмоқда. Сотиб олиш реестри автоматик тарзда шаклланганда бу ҳисобварақ-фактура воситачида харид каби ўтади, бу эса қонунчиликка ҳам, операцияларнинг иқтисодий моҳиятига ҳам тўғри келмайди.

Муаммо қандай ҳал қилинади?

Комитент товарларини реализация қилишда воситачи ҳисобварақ-фактурада “Етказиб берувчи” сатрида  қўшимча равишда “Воситачи”ни кўрсатиши лозим.

ЭҲФ тизимида қуйидагилар таклиф қилинмоқда:

1) воситачи ҳивобварақ-фактуралари учун “Етказиб берувчи” реквизитларига “Воситачи”ни қўшиш имконияти билан қўшимча катак (майдон) яратиш;

2) яратилган ҳисобварақ-фактурани сотиш (сотиб олиш) реестрларига киритишни тасдиқлаш учун катакни назарда тутиш. Агар воситачи бу катакни фаоллаштирса ва “Реестрда акс эттирилмасин”га  белги қўйса, унда ҚҚС ҳисоб-китоби учун Сотиб олиш ва сотиш реестрларида ҳисобварақ-фактура  акс этмайди.

Шу каби қўшимча катакларда  нафақат “Комитент-Воситачи-Харидор” занжирини акс эттиришни, балки ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш тартиби асосида битимларнинг бошқа турларини инобатга олиш имкониятини назарда тутиш лозим. Айнан,  рўйхатга:   «Экспедитор», «Вакил», «Агент», «Дилер» ва ҳоказони қўшиш.

Бу имкониятни ижарага берувчи, воситачи ёки агент томонидан товар ёки хизмат комитент ёки ижарачига қоплаш учун топшириладиган ҳолат учун ҳам назарда тутиш зарур.  Айни пайтда ЭҲФни расмийлаштиришда Реестрни автоматик тарзда шакллантиришда бу яна реализация сифатида акс эттирилади. Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш тартибига асосан эса бундай операциялар қайта сотиш ҳисобланмайди, тегишинча, улар бўйича ҳисобварақ-фактуралар сотиш реестрида акс эттирилмаслиги керак.


ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ru/publish/doc/text155443_vositachi_elektron_hisobvaraq-fakturani_qanday_tuldirishi_lozim