1-NH shakli статистика ҳисоботи шакли ўзгарди

preview

2019 йил ноябрь ойи учун 1-NH shakli “Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида ҳисобот” давлат статистика ҳисоботи шаклига тузатишлар киритилди. Ўзгартиришларга 1 сентябрдан бошлаб ЭКИҲ ўрнига МҲЭКМ (634 880 сўм) киритилганлиги сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 1-NH shakli:

  • фақат ноябрь ойида тўлиқ ишлаган, шунингдек ишда бўлмаган кунлари мавжуд, бироқ иш ҳақи ҳисобланган мазкур корхонада меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлган ходимлар бўйича тўлдирилади;
  • йилда бир марта – 16 декабрга қадар - eStat 3.0. дастуридан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тақдим этилади.

Шунингдек, 1-NH shakli Давстатқўмнинг расмий сайтида жойлаштирилган.

stat.uz ахбороти асосида.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text155595_1-nh_shakli_statistika_hisoboti_shakli_uzgardi