Полезное для бухгалтера в ноябре:
2020 йилда ХМҲСга мослаштирилган солиқ ҳисоботи шакллари пайдо бўлади
Бундай чора ҚҲТБТ порталига қўйилган Президент қарорининг лойиҳасида назарда тутилган. Ушбу қарорнинг қабул қилиниши билан бизни қайси муддатларда нима кутмоқда?
Хуллас, 2020 йил 1 октябргача:
- ХМҲС бўйича тузилган молиявий ҳисоботга мослаштирилган солиқ ҳисоботининг янги шакллари пайдо бўлади.
2021 йил 1 январгача:
- БҲМС қайта кўриб чиқилиб, ХМҲСга уйғунлаштирилади.
2021 йил 1 январдан бошлаб:
- Ихтиёрий равишда ХМҲС бўйича молиявий ҳисобот тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари уни БҲМС бўйича тақдим этишдан озод этилади;
- АЖлар, банклар, суғурта ташкилотлари, давлат улушига эга хўжалик юритувчи субъектлар ва йирик солиқ тўловчилар фақат ХМҲС бўйича бухгалтерия ҳисобини юритади ва 2021 йилнинг якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни тайёрлайди. Шунингдек, 2021 йил охирига қадар улар бухгалтерларни халқаро сетификатлаш доирасида МҲХС бўйича “Молиявий ҳисоб” ёки “Молиявий ҳисобот” фанларини муваффақиятли топширганлиги тўғрисидаги ҳужжатга ёхуд халқаро бухгалтер сертификатига (АССА ва унинг дипломлари, СРА, CIPA) эга бўлган 3 нафар мутахассисга эга бўлиши шарт.
2021 йил 1 октябрдан кейин:
- Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги, шу жумладан ХМҲСга мувофиқ молиявий ҳисоботни ўз вақтида эълон қилмаганлиги учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилади;
- солиқ органлари ходимлари махсус ташкил қилинган ўқув курсларида ХМҲСни ўрганадилар.
Бундан ташқари:
- ЎзР Молия вазирлиги билан АССА (Аssociation of Chartered Certified Accountants) ўртасида Меморандумни имзолаш масаласи ишлаб чиқилган. Ушбу халқаро ташкилот Ўзбекистонга ҳисоб, аудит ва бизнесни бошқариш соҳалари мутахассисларини ўқитишга ёрдам беради, шунингдек нодавлат таълим ва олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказишга кўмаклашади.
- аудитор малака сертификатини олиши учун имтиҳон ўтказадиган ягона нодавлат имтиҳон маркази ташкил этилади.
- Молия вазирлиги МҲХС ҳужжатларини давлат тилига таржима қилишни бошлайди.
- олий таълим муассасаларидаги бакалавриат ва магистратура таълим йўналишларининг “бухгалтерия ҳисоби” ва “аудит” мутахассисликлари бўйича ўқув дастурларига тегишли равишда тузатиш киритилади. 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб ўқитувчиларга МҲХС бўйича “Молиявий ҳисоб” ёки “Молиявий ҳисобот”ни топшириш ёхуд халқаро бухгалтер сертификатига (АССА ва унинг дипломлари, СРА, CIPA) эга бўлиш мажбурияти юкланади.
Ҳужжатни муҳакама қилиш 28 декабрга қадар давом этади.