Полезное для бухгалтера в ноябре:
IV чорак учун кимлар кузатилади?
Жорий йилнинг IV чорагида танланма кузатувга киритилган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхати тасдиқланди ва Давстатқўм сайтида (www.stat.uz) эълон қилинди.
Бундай корхоналар томонидан тегишли кузатув сўровномалари тўлдирилиб, ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклда тақдим этилиши зарур:
- 1-KB kuzatuv (товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш ҳажмларига эга бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар);
- 2-KB kuzatuv (янги ташкил этилган микрофирмалар ва кичик корхоналар);
- 3-KB kuzatuv (олдинги йилда тушумга эга бўлмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар).
IV чорак учун давлат статистика кузатуви сўровномалари 2020 йил 2 январдан кечиктирмай корхона жойлашган жой бўйича статистика органларига тақдим этилиши зарур.
Кузатув сўровномалари кўрсаткичлари аниқ ҳисобот даври - жорий йил чораги учун ўсиб бормайдиган якун билан кўрсатилади.