Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ким ва нима учун ЭҲФга ўтишга тайёр эмас?
Buxgalter.uz электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтишга бухгалтерлар қанчалик тайёр эканликларини аниқлади. Сўров иштирокчиларининг ярмидан кўпи тайёр эмасликларини баён этиб, ўз позицияларини турли сабаблар билан изоҳлашди. Жами 747 нафар телеграмм-каналимиз фойдаланувчилари ўз фикрларини билдиришди. Сўров натижаларига кўра, Ўзбекистонда ЭҲФнинг кейинги тақдири фақат ДСҚга боғлиқ эмас.
Электрон ҳужжат айланиши ва электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимлари бизнес учун самарали ва қулай бўлишига бухгалтерлар қўшиладилар. Ушбу технологиялар битимларни расмийлаштириш жараёнини жиддий равишда жадаллаштириш ва интизомли қилиш, бухгалтернинг бошқа вазифаларини бажариш учун вақт ажратиш, ҳужжатларни етказиб беришда тежаш имконини беради. Чамаси, йўлга қўйилган тизимни кўрганларидан кейин, ЭҲФга ўтишни хоҳламаётганлар сони кескин қисқаради.
Солиқ қўмитаси роуминг-оператори серверларининг нормал ишлашини ва электрон ҳисобварақ-фактуралар операторлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни таъминлаши лозим. Ҳали ишлаб чиқилмаган ЭҲА ва ЭҲФнинг аниқ қоидалари учун жавобгарлик ҳам унинг зиммасида.
Қолганлари ҳокимликлар, энергетиклар ва алоқачиларга боғлиқ, улар энг қисқа муддатларда электр таъминоти ва интернет билан боғлиқ барча муаммоларни ҳал қилишлари даркор.