Buxgalter.uz ўқувчилари ЭҲФнинг бепул аналогини барпо этишни таклиф этишмоқда

preview

Buxgalter.uz ўқувчилари божхона «Е-контракт»  аналоги бўйича мураккаб бўлган тижорий ЭҲФ сервиси билан бир қаторда давлат органи муқобил нотижорат сервисини барпо этиши даркор, деб ҳисоблайдилар.

Яқинда эълон қилинган “Ҳисобварақ-фактура бўйича тўлов – бу янги солиқ турими?” материалида ўқувчилардан ўз шарҳлари ва мулоҳазаларини қолдиришни сўраган эдик. Мана улар:

Veronika Yugay: бир вақтнинг ўзида ҳаммага ЭҲФни жорий этиш, бироқ  2 йил жарима солмаслик

- Менинг фикримча, муайян даврдан бошлаб ҳамма учун мажбурий тартибда <ЭҲФ>ни жорий этиш – бу тўғри қарор. Шу тариқа ҳамма танлаш ҳуқуқисиз маҳсулотдан фойдалана бошлайди. Лекин ҳеч қандай санкцияларсиз икки йил мобайнида мослашиш даврини тақдим этиш керак. Сабаби, ҳамма кўникиш ҳосил қилгунча кўп хатога йўл қўйилади. Солиқ тўловчилар қасддан қонунни бузишни хоҳлаганлари учун эмас, балки ҳали ҳамма жиҳатлари ҳам инобатга олинмагани учун. Ишлаш чоғида  янги муаммоли саволлар чиқади, уларга жавобни <ҳатто> ижро этувчи органлар ҳам билмайди. Пировардида эса солиқ тўловчи айбдор бўлади...

ЭҲФга биргаликда ва ижро этувчи орган ёрдамида ўтиш лозим. Ва бу тизимни такомиллаштиришга <ёрдам беради>.

Olga: танловга кўра ЭҲФнинг пуллик ва бепул версияларини бериш керак

- Божхона органлари ҳам электрон БЮД ва контрактларни рўйхатдан ўтказишга ўтишди. Бироқ у ерда <бизда>  танлов бор:  ёки божхона органи томонидан ишлаб чиқилган «Е-контракт»дан фойдаланасиз, ёхуд – тижорат ташкилоти билан шартнома тузиб,   БЮДни расмийлаштириш ва контрактларни рўйхатдан ўтказиш учун <пуллик> дастурдан, масалан, «ТИФ-Ўзбекистон»дан фойдаланишингиз мумкин.

ЭҲФ билан ҳолатда эса <бизга> ҳеч қандай танлов беришмаяпти, балки, ҳақиқатда, яна битта қўшимча тўловни юклашмоқда. Бу адолатдан эмас. Яна жуда кўп жиҳатлари ҳали тартибга солинмаган. Асосий воситаларни реализация қилишда ҳисобварақ-фактура қандай тақдим этилади? Уларни воситачилар ва комитентларга қандай  тақдим этиш мумкин. Уяли алоқа ва интернет хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш вақти? Хизмат ойнинг охирги санасигача кўрсатилади, охирги куни ҳисобварақ-фактура тақдим этиш имконияти йўқ, бунга агар қўшимча хизматлар ва қайта лимитлар бўлса, шартномалар ва бир ой давомидаги ўзгартиришлар билан солиштириш учун камида беш кун талаб этилади. Бироқ, қонун ҳужжатларида бу ҳақда айтиб ўтилмаган.

Ֆ Ŧ ՖĦ :  ЭҲФнинг битта - бепул ёки бир марталик тўловли версиясини барпо этиш

- «Е-контракт» туридаги битта универсал давлат <электрон>  тизимини барпо этиш керак. Ва <у> бепул, ҳаттоки ўша my.gov.uz да бўлиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда, <ундан>  фойдаланиш учун бир марталик  тўловни <назарда тутиш мумкин>.

Сиз бунга қўшиласизми?

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text156422_buxgalter_uz_uquvchilari_ehfning_bepul_analogini_barpo_etishni_taklif_etishmoqda