Полезное для бухгалтера в ноябре:
Янги вебинар: электрон ҳисобварақ-фактуралар билан қандай ишланади
1 январдан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактуралар мажбурий бўлади. Товар айланмасини одатдаги расмийлаштиришни ўзгартириш бизнес маромига таъсир кўрсатмаслиги учун ҳозир бизнес қандай чораларни кўриши зарур?
Ушбу долзарб мавзу бўйича 24 декабрь куни вебинар ташкил этилади. Маърузачи – бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш соҳасидаги эксперт Замира Жўраева.
- Вебинарда нима ҳақида сўз боради?
- 1 январдан бошлаб барча тадбиркорлик субъектлари электрон ҳисобварақ-фактурага ўтиши керак. Вебинарда биз буни қандай тўғри ва кам харажатлар билан амалга ошириш ҳақида гаплашамиз. Вебинар барча бухгалтерларга фойдали бўлади.
Энг аввало қуйидаги масалаларни очиб беришни хоҳлайман:
- Электрон ҳужжат айланишини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари;
- Кимга ЭҲФни расмийлаштириш мажбурий эмаслиги;
- ЭҲФни 1С ва 1Уз дастурлари билан синхронизация қилиш;
- Харидордан ЭҲФ қабул қилишни тасдиқлаш қандай амалга оширилиши;
- Ишончномалар ва товарга илова қилинадиган ҳужжатларнинг долзарблиги сақланиб қоладими;
- Товарларни экспорт қилиш, айниқса – экспорт хизмаларида ЭҲФ қандай акс эттирилади;
- Товар ва молиявий чегирмалар, ЭРИни акс эттириш;
- Қайтариш ва манфий ҳисобварақ-фактуралар.
Барча саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламан. Энг кўп бериладиган саволларга вебинар тугагандан кейин барча иштирокчиларга юбориладиган тарқатма материалларда жавоб берилади.
Buxgalter.uz материалларини кузатиб боришни тавсия қиламан – улардан ҳам ЭХФ бўйича долзарб саволларга жавоб топиш мумкин.
Вебинарга қуйидаги ҳавола бўйича ёзилиш мумкин.