Онлайн-НКМ учун шароитлар йўқ бўлса – санкциялар ҳам бўлмаслиги керак

preview

2020 йил 1 январга қадар кўп корхоналар графикка асосан Онлайн-НКМ ва виртуал кассадан фойдаланишга ўтишлари керак. Бироқ, уларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра  буни ўз вақтида амалга ошира олмасликлари аллақачон тушунарли бўлган. Ушбу вазиятда уларга санкциялар қўлланиладими?

Buhgalter.uz  ўқувчилари улар ўтишга улгуришлари ёки улгура олмасликлари  ҳақидаги саволга жавоб беришди. Сўровнинг натижалари бу ерда:

 

Муаммо шундаки, сизда ДСХО ходимининг маслаҳатига кўра сотиб олинган НКМ ёки онлайн-кассанинг бепул базавий модули ёхуд масаланинг бошқа техник ечими борлигидан қатъи назар, аккредитация қилинган техник хизмат кўрсатиш марказлари пайдо бўлгунга қадар сиз барибир онлайн-кассага ўта олмайсиз. Улар эса ҳозирча йўқ.

Фискал маълумотлар оператори функциясини бажарувчи «Янги технологиялар» ИАМда ишонтиришларича, ТХМ давлат реестри яқин вақтда – жорий ҳафта охири ёки кейинги ҳафта бошига қадар  soliq.uz ва my.soliq.uz да жойлаштирилади. Лекин ҳатто бу ҳолатда ҳам барибир ҳеч ким ўз вақтида ўтишга улгурмайди, сабаби вақт талаб қиладиган муайян техник жараёнлар мавжуд. Ўтишнинг реал муддати – камида 1-2 ой. Ана энди – муаммолар ҳақида...

Агар сиз улгурмасангиз, бунинг учун сизга жарима солишлари мумкин

Президентнинг ПФ-5813-сон Фармонида графикда белгиланган муддатлар ўтгандан кейин онлайн-НКМ (виртуал касса) қўлламасдан товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш НКМ қўлламасдан савдони амалга ошириш ёки хизмат кўрсатиш ҳисобланади, дейилган. Солиқ кодексининг 119-моддасига асосан ушбу ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 30 дан 50 бараваригача, худди шу ҳаракатлар бир йил ичида такрор содир этилганда БҲМнинг 75дан 100 бараваригача жарима билан жазоланади.

Онлайн-НКМга ўтиш учун шароитлар йўқми – санкциялар ҳам бўлмаслиги керак

Қуйидаги тарзда вазиятдан чиқиш мақбул кўринади:

  1. Тадбиркор унинг онлайн-НКМ ёки виртуал кассаси (онлайн-НКМни ўрнатиш бўйича йўриқномага бу ерда қаранг) рўйхатдан ўтказилгунга қадар эски намунадаги фискал хотирали НКМдан фойдаланган ҳолда аҳоли билан ҳисоб-китобни амалга ошириши керак;
  2. ДСҚ тадбиркорлар тўлиқ онлайн-НКМ ва виртуал кассага ўтишлари учун зарур бўлган шароитларни тезда шакллантириш учун кўмаклашиши даркор;
  3. ДСҚ ҳамкор сифатида вазиятга тушунган ҳолда ёндашиши ва объектив сабабларга кўра белгиланган муддатларда улгура олмаган тадбиркорларга санкциялар қўлламаслиги  керак.

 Олег ГАЕВОЙ

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text156571_onlayn-nkm_uchun_sharoitlar_yuq_bulsa_-_sankciyalar_ham_bulmasligi_kerak