Полезное для бухгалтера в ноябре:
ЭРИсини аутсорсерга топширмоқчи бўлсангиз, нимани кўзда тутиш лозим
Ҳисобни юритишни аутсорсингга топширадиган компаниялар раҳбарлари: тадбиркорлик субъектининг ЭРИсини аутсорсинг компанияси ёки аутсорсер мутахассисга топширишнинг муқобил варианти борми, деб кўп савол беришни бошлашди. Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди.
Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.
Мазкур савол тасодифий эмас, у “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Қонуннинг меъёрларини тушуниб етгандан кейин юзага келади, ундан қуйидагилар келиб чиқади :
- электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо қоғоз ҳужжатга қўлда шахсан қўйилган имзо билан бир хил аҳамиятга эга бўлади;
- юридик шахснинг ЭРИси билан тасдиқланган электрон ҳужжат юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади.
ЭРИсини бошқа ташкилотга, бошқа шахсга топшириш, моҳиятига кўра, шахсий имзо ва ташкилотнинг муҳрини беришни англатади.
Нима учун бугунги кундаги ЭРИсини аутсорсинг компаниясига топшириш билан боғлиқ вазият тадбиркорларни қаноатлантирмаяпти?
Штати катта бўлмаган ва бухгалтер мавжуд бўлмаган фирмани мисол тариқасида олайлик. Фирма аутсорсинг компанияси билан бухгалтерия ҳисобини юритишга доир шартнома тузди. Шартномага биноан аутсорсинг компанияси мажбуриятлари жумласига фирма учун солиқ ҳисоботларини тайёрлаш ва топшириш киради. Ушбу вазифани бажариш учун компанияга фирманинг электрон рақамли имзоси талаб қилинади, акс ҳолда вазифани бажаришнинг имкони бўлмайди.
Фирма ЭРИсини топширади. Бу нимага олиб келади:
1. Аутсорсинг компанияси фирманинг ЭРИсини тасарруф этиш ва давлат органларининг ахборот тизимларида фирманинг номидан уларни тасдиқлаш учун ЭРИси талаб қилинадиган ҳар қандай ҳаракатларни амалга ошириш имкониятини қўлга киритади. Фирма раҳбарияти ушбу ҳаракатлар ҳақида умуман ҳеч нарса билмаслиги ёки бирор бир тафсилотларини билиши мумкин;
2. Агар аутсорсерга топширилган фирманинг ЭРИсидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилган ҳаракатлар юзасидан низолар ёки эътирозлар юзага келса, фирма раҳбарияти ҳаракатларга у алоқадор эмаслигини исботлашига тўғри келади. Бунинг оқибати тақдим этилган далиллар қанчалик ишончли эканлигига боғлиқ бўлади. Агар далиллар ишончсиз бўлса, жавобгарлик ЭРИси сертификати эгасининг (унинг номига мазкур ЭРИси берилган шахснинг) зиммасига юклатилади.
Юзага келган вазиятнинг қонуний ва техник ечими электрон рақамли имзо қўлда шахсан қўйилган имзо каби у тегишли бўлган инсоннинг шахсидан далолат бериши тамойилига асосланиши керак. Бунда ЭРИсини аутсорсинг компаниясига топшириш зарурияти каби вазиятларни назарда тутиш муҳимдир.
Эътибор беринг
Ҳозирча бундай ечимлар қабул қилинмаган вазиятда бизнинг янги “ЭРИсини аутсорсинг компаниясига қандай топшириш керак” тавсиямиз сизга ёрдам беради.
Қуйидагиларни ўқишни тавсия қиламиз
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади