ЭҲФ: санкцияларни кутмай, ҳозирданоқ электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиринг

preview

Buxgalter.uz таҳририят телеграм-каналлари фойдаланувчилари ўртасида электрон ҳисобварақ-фактуралар билан ишлашлари юзасидан сўровнома ўтказди. 1160 нафар респондентдан 624 нафари: - “Йўқ, ДСҚ тизимни қайта ишлашини кутяпмиз” деб жавоб беришди. Бу қарор тўғрими?

 

СКнинг 47-моддасида ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон шаклда расмийлаштирилади дейилган. ЭҲФ билан ишлаш тажрибасига эга бухгалтерлар ҳозирнинг ўзида битимларни расмийлаштиришда юзага келадиган деярли барча ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш мумкинлигини таъкидлайдилар. Ҳа, ДСҚ томонидан ишлаб чиқилиши талаб қилинадиган ўзига хос масалалар мавжуд. Бироқ, умуман олганда, ҳаммаси мақбул даражада ишлаяпти.

Молия вазирлиги ва ДСҚ ахборот хабарида тушунтиришича, дастлабки ярим йилда электрон ҳисобварақ-фактураларни мажбурий расмийлаштириш режими бузилган тақдирда санкциялар қўлланилмайди.  Лекин санкцияларни кутишдан ҳам маъно йўқ.

Биз бунгача ўзларининг ўзаро ҳамкорликларида электрон ҳисобварақ-фактуралар билан алоқада бўлмаган ташкилотларнинг икки нафар бухгалтеридан ЭҲФ тизими воситасида битимни расмийлаштиришни илтимос қилдик:

- Наргиза, мен ҳозиргина сенга электрон ҳисобварақ-фактура тақдим этдим – дейди телефон орқали Александра.

- Кўряпман, текширяпман, ҳаммаси тўғри, -  деб тасдиқлайди Наргиза унга жавобан.

Шундан кейин ўн дақиқа давомида ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашишди – ҳамкасблар соддалилик ва қулайликдан ҳурсанд эдилар.

“Бундан буён энди қўнғироқлашиш ҳам шарт эмас! Барча тақдим этилган, тасдиқланган ва кўриб чиқилишини кутаётган ҳисобварақ-фактуралар бир йўла иккита шахсий кабинетда кўринади – ЭҲФ оператори сайтида ва mysoliq.uz да” – деб тажрибадан хулоса чиқаради Наргиза.

 

Эътибор беринг

Операторингиз сайтининг шахсий кабинетида сиз бошқа оператор хизматларидан фойдаланадиган контрагентингиз томонидан сизга тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни кўрмайсиз. Тақдим этилган ҳисобварақ-фактурани ўтказиб юбормаслик ва контрагентни куттириб қўймаслик учун иккала шахсий кабинетга иш куни давомида қараб қўйинг:

  • ўзингизнинг ЭҲФ операторингиз;
  • mysoliq.uz даги («Юридик шахсларнинг электрон ҳисобварақ-фактуралари» бўлими)

 

 Олег ГАЕВОЙ

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ru/publish/doc/text156997_ehf_sankciyalarni_kutmay_hozirdanoq_elektron_hisobvaraq-fakturalarni_rasmiylashtiring