Полезное для бухгалтера в ноябре:
Дивидендлардан солиқ қандай ушлаб қолинади
2020 йилдан бошлаб дивидендларга каскадли солиқ солиш бекор қилинди ва корхоналар томонидан олинган дивидендларга солинган солиқни ҳисобга олиш назарда тутилган. Ушбу нормани амалда қўллаш тўғрисидаги саволга Молия вазирлиги бевосита солиқлар бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беради.
1. СКнинг 345-моддаси дивиденд олувчи даромадларидан ушлаб қолиниши лозим бўлган солиқни аниқлашда солиқ агенти томонидан жорий ва ўтган ҳисобот (солиқ) даврларида олинган дивидендларни чегиришни назарда тутади. 2020 йилда тақсимланадиган дивидендлардан солиқни ушлаб қолишда, ушбу норма 2020 йил 1 январдан жорий қилинган бўлса, ўтган солиқ даврларида олинган дивидендларни чегириш мумкинми? Агар мумкин бўлса, солиқ агенти томонидан олинган дивидендларни қайси давр учун чегириш мумкин?
- Ҳа, 2020 йилда тўланадиган (тақсимланадиган) дивидендларни ҳисоблаб чиқаришда 2020 йилгача олинган дивидендларни чегириш мумкин.
Дивидендларнинг солиқ солиниши лозим бўлган суммаси юридик шахс томонидан жорий ва (ёки) ўтган ҳисобот (солиқ) даврларида олинган, дивидендларни уларни олувчиларнинг фойдасига тақсимлаш санасидаги дивидендлар суммасига камайтирилади.Ушбу норма 2020 йил 1 январдан кучга кирди. Бунда дивидендлар олинган даврлар бўйича чекловлар мавжуд эмас.
Тақсимланадиган дивидендларнинг умумий суммасини дивидендларни тақсимлашда илгари солиқ базасидан чегирилмаган юридик шахс томонидан олинган дивидендлар суммасига камайтириш, ягона шарт ҳисобланади. Яъни олинган дивидендлар фақат бир марта чегирилади .
2. Дивидендлар пул маблағлари билан эмас, балки бошқа мол-мулк (асосий воситалар, товар-моддий захиралар) билан олиниши мумкин. Дивидендлар олиш ҳисобига хизматлар кўрсатиш ёки уларга ҳақ тўлаш мумкинми? Бундай вазиятларда ўтган даврлар учун дивидендларни чегириш мумкинми?
- Ҳа, мумкин. СКнинг 345-моддаси ҳар қандай шаклда олинган дивидендларни чегиришни назарда тутади.
3. 2018 йилга қадар юридик шахсдан олиниб, унинг устав фондига йўналтирилган дивидендларга солиқ солинмас эди. 29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон Қонун билан мазкур норма бекор қилинди. 2020 йилда тақсимланадиган дивидендлардан олинадиган солиқни ушлаб қолишда ушбу дивидендлар чегириладими?
- Дивидендларни устав фондига йўналтириш тўғрисидаги қарор таъсисчилар томонидан қабул қилинади. Шу боис дивидендларни олиш уларнинг хоҳиши ҳисобланади.
СКнинг 345-моддасида солиқ ушлаб қолинмай олинган дивидендлар бўйича ҳеч нима дейилмаган. Шу боис бундай дивидендлар ҳам 2020 йилда тақсимланадиган дивидендлардан олинадиган солиқни аниқлашда чегирилади.
Таъсисчи |
Дивидендлар ҳисобланди, |
Солиқ базаси, |
Солиқ ставкаси, % |
Солиқ суммаси, |
Тўланадиган дивидендлар, |
Резидент |
70 000 |
14 000 |
5 |
700 |
69 300 |
Норезидент |
30 000 |
30 000 |
10 |
3 000 |
27 000 |