Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланган даромад солиғи
Материал санаси 08.10.2024
«Норезидент жисмоний шахсдан чет эл валютасида қайта молиялаш ставкасидан паст фоизли қарз олдик. Норезидент икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш учун резидентлик сертификатини тақдим этди. Бу ҳолатда қайта молиялаш ставкаси ва шартномадаги фоизлар ўртасидаги фарқ бизнинг ташкилотимиз даромади ҳисобланадими? Ёки биз Солиқ кодексининг 299-моддаси 5-қисми 2-бандини қўллаймиз ва бизда солиқ оқибатлари юзага келмайдими? Агар шартномада кўрсатилган фоизлар кўринишидаги харажатларни ҳисоблаш ва резидентлик сертификатидан фойдаланишда биз солиқ тўлашдан озод этилсак, ушбу харажатни фойда бўйича ҳисоботда ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоботда кўрсатиш керакми?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 26.08.2024
«Биз роялти сифатида 700 АҚШ доллари миқдорида валюта ўтказмоқчимиз. Бизда солиқ оқибатлари юзага келадими ёки барча солиқларни фақат даромад олувчи тўлайдими?» Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 11.10.2023
МЧЖ (Ўзбекистон Республикаси) Қирғизистон Республикасидаги МЧЖнинг таъсисчиси ҳисобланади. Ўзбекистондаги МЧЖ Қирғизистон МЧЖ фойдасидан дивидендлар олди. Қирғизистондаги тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинган. Ўзбекистонда фойда солиғи ҳисоб-китобини тузишда ушбу суммани ҳисобга олиш мумкинми, сабаби дивидендлар молиявий фаолиятдан олинган даромад ҳисобланади? Бу ҳолатда юридик шахснинг дивидендларига ҳукуматлараро битимлар нормалари татбиқ этиладими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 28.08.2023
“2022 йил учун аудиторлик текшируви чоғида МЧЖ таъсисчиси – жисмоний шахсга (резидентга) йил давомида олинган фойдага қараганда кўпроқ миқдорда дивидендлар тўланганлиги аниқланди”. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозимлиги ҳақидаги саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 24.08.2023
“Корхона норезидентга 2020 йилда кўрсатилган хизматлардан даромад тўлади ва ўз маблағлари ҳисобидан норезидентнинг фойда солиғини тўлади. Чет эллик ҳамкор унинг 2020 йилдаги солиқ резидентлигини тасдиқловчи резидентлик сертификатини 2022 йилда олди. ЎзР корхонаси солиқ ҳисоботи – солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган норезидентларнинг даромадларидан олинадиган Юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳисоб-китобини (шакл коди 10307_6) қайта топшириш ва илгари тўланган фойда солиғини қайтариш ҳуқуқига эгами?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМ бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 09.08.2023
Компания солиқларни тўлаши, товарларни харид қилиши ва ҳоказо учун унга зудлик билан пуллар талаб қилиниши мумкин. Уларни мулкдор бериши мумкин. Мулкдорлардан маблағларни жалб қилиш вариантлари тўғрисида “Arkad Audit” консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА гапириб беради. ... 

Материал санаси 27.07.2023
Солиқ қўмитаси юридик шахсларга ортиқча тўланган дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ ҳақида хатлар йўллади. Ушбу хатга қандай жавоб бериш кераклигини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди. ... 

Материал санаси 20.07.2023
“Ташкилот Швейцария компаниясидан қарз олди. Икки мамлакат ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида халқаро битим мавжуд. Қарз берувчи резидентлик сертификатини ва тўловларнинг якуний олувчиси ҳисобланиши тушунтирилган хатни тақдим этди. Қарз олувчи Битимнинг 11-моддаси 1 бандига ҳавола берган ҳолда: “Аҳдлашувчи Давлатлардан бирида ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган фоизларга ана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин”, қарз бўйича фоизларни тўлашда норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқни ушлаб қолиш керак эмас, деб ҳисоблайди. Мазкур вазиятда қарз бўйича фоизларни тўлашда норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқни ушлаб қолиш керакми?” Саволга «Норма» эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 07.11.2022
«Муассислар дивидендларни тақсимламай, балки йил якунлари бўйича олинган жамият фойдасини уни ривожлантиришга йўналтириш ҳақида қарор қабул қилдилар. У корхона даромади деб ҳисобланадими? Ушбу вазиятда дивиденд солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ солиш объекти юзага келадими? Бундай вазият бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?». Ушбу саволларга buxgalter.uz эксперти ТатьянаЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 11.10.2022
«Чет эллик жисмоний шахсларнинг тижорат банкларидаги депозитларда маблағларни жойлаштиришдан олган даромадларини қайси – дивидендлар ва фоизлар тарзидаги фойда солиғи (коди 10202_8) ёки солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган норезидентларнинг даромадларидан юридик шахсларнинг фойда солиғи (коди 10307_5) бўйича ҳисоб-китобда акс эттириш лозим?» Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига кўра «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 08.10.2021
Икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси шартномалари – дивидендлар, фоизлар ва роялти тўғрисидаги моддаларда қўлланадиган “солиққа тортилиши мумкин” жумласи нимани англатади. Вuxgalter.uz илтимосига кўра, ДСҚнинг Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Раъно Алишаева саволга жавоб берди: ... 

Материал санаси 14.09.2021
Хорижий инвестор - Ўзбекистон корхонасининг ягона таъсисчиси. У устав капиталини олдинги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобига кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур ҳолда УКга йўналтирилган маблағлардан дивиденд солиғини ушлаб қолиш зарурми? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бош давлат солиқ инспектори Алишер ЮЛДАШЕВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 05.08.2021
Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг янги шаклини (10202_6 коди) 2021 йилнинг июль ойи учун - 20 августдан кечиктирмай тақдим этиш зарур (СК 345-м. 5-6-қ.). Солиқ тўловчиларда уни тўлдиришда мураккабликлар ва саволлар юзага келди: барча тўғри кўрсатаётгандек, тизим эса хато бермоқда? Бу вазиятда нима қилиш лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бош солиқ инспектори Хурсандбек БЕКМЕТОВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 04.08.2021
Юридик шахс томонидан “Норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби қандай топширилади” мақоласи берилганидан кейин buxgalter.uz га бир неча кишилар саволлар билан мурожаат қилишди. Солиқ тўлов манбаида ушлаб қолинмаган ва солиқ агентининг ўз маблағлари ҳисобидан тўланган ҳолларда Ҳисоб-китоб тақдим этилиши лозимми деган саволлар берилди. Вuxgalter.uz илтимосига биноан ушбу саволларга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 09.07.2021
Норезидентларга дивидендлар ва фоизлар тўловчи солиқ агентлари 10307_4 кодига эга “Солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган юридик шахслар, норезидентлар даромадларига солинадиган фойда солиқлари ҳисоб-китоби” янги шаклга эга бўлди. Бу ҳақда солиқ маслаҳатчиси Гульнара Эргашева buxgalter.uz га батафсил маълумот берди. ... 

Материал санаси 09.07.2021
Норезидентларга дивидендлар ва фоизлар тўловчи солиқ агентлари 10307_4 кодига эга “Солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган юридик шахслар, норезидентлар даромадларига солинадиган фойда солиқлари ҳисоб-китоби” янги шаклга эга бўлди. Бу ҳақда солиқ маслаҳатчиси Гульнара Эргашева buxgalter.uz га батафсил маълумот берди. ... 

Материал санаси 08.05.2021
Йил якуни бўйича МЧЖда фойда ҳосил бўлди, уни жамиятнинг ягона таъсисчиси корхонани ривожлантириш учун қолдирмоқчи. Агар дивидендларни ҳисобламаса, қандай солиқ оқибатлари бўлади? Қандай бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириш лозим? Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 06.05.2021
Норезидентлар томонидан Ўзбекистон корхоналаридан роялти тарзида оладиган даромадларига тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (кейинги ўринларда - ФС) солиниши керак. Бироқ хорижий ташкилотга роялти тарзида даромадлар ҳисоблашда (тўлашда) улар даромадларга ҳақиқатда эга бўлганга эмас, балки бошқа шахсга тўланадиган вазиятлар юзага келиши мумкин. Даромадга ҳақиқатда эга бўлганни қандай аниқлаш ва буни қачон амалга оширишни buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 18.03.2021
ДСҚ ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга тўланган дивидендлар ва фоизлар бўйича ҳисобот топшириш муддати - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 куни эканлиги ҳақида эслатма йўллади. У вақтларда бир йилдан ортиқ муддатдан буён у бўйича тегишли тўловлар айнан кимга амалга оширилишига эътибор бермаган ҳолда 20 кунгача ҳисобот беришган. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Материал санаси 16.03.2021
Илгари валюта счётларида ҳисобда бўлган суммалар дивидендлар тўлашга йўналтирилиши мумкин эди. 2020 йил августда ушбу қоидалар ўзгарди. Энди уларда валюта маблағларини сарфлаш йўналишларининг ёпиқ рўйхати кўрсатилган, уларнинг орасида дивидендлар тўлаш мавжуд эмас. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволни МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича сертификатланган мутахассис, «Profi Training» молия саводхонлиги мактаби бизнес-мураббийи Александра ТОЛМАЧЕВА тушунтирди: ...