Полезное для бухгалтера в декабре:
ЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади
Календарь йилида товарлар (хизматлар)ни реализация қилишган тушуми 100 млн сўмдан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар қуйидагиларни тўлаши мумкин:
қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС |
жами йиллик даромад тўғрисида декларация асосида ЖШДС |
Қандай хабардор қилинади:
давлат рўйхатидан ўтказилиши чоғида танловни кўрсатиш |
доимий яшаш жойи бўйича солиқ органларига жорий йилнинг 25 январидан кечиктирмасдан билдириш хати тақдим этиш |
Агар сиз ДСХОга кўрсатилган муддатларда билдириш хати тақдим этмаган бўлсангиз, солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлашга розилигингизни билдиради.
Ким фойда солиғини тўлаши шарт:
Агар солиқ даври учун ЯТТнинг даромади:
100 млн сўмдан ошса, бироқ 1 млрд сўмдан кўп бўлмаса |
1 млрд сўмдан ошса |
Сиз айланмадан олинадиган солиқни тўлайсиз |
Сиз ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтасиз |
Айланмадан олинадиган солиқ товарларни олиб кирувчи (импорт қилувчи) ЯТТга татбиқ этилмайди.
2020 йил учун қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСнинг суммалари:
Т/р |
Фаолият тури |
Қатъий белгиланган бир ойлик сумма (сўмда) |
|||
|
|
Тошкент шаҳри |
Нукус шаҳар ва вилоят марказлари бўлган шаҳарлар |
Бошқа шаҳарлар |
Бошқа аҳоли пунктлари |
1 |
Чакана савдо: |
|
|
|
|
|
озиқ-овқат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлари билан |
750 000 |
600 000 |
300 000 |
200 000 |
|
деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан |
250 000 |
150 000 |
100 000 |
50 000 |
|
газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан |
250 000 |
150 000 |
100 000 |
50 000 |
2 |
Маиший хизматлар |
250 000 |
150 000 |
100 000 |
50 000 |
3 |
Қадоқлаш ускуналаридан фойдаланмаган ҳолда уй шароитида миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотлари, қуртни тайёрлаш ва сотиш ҳамда миллий нон, патир, попкорн, фрезерда музқаймоқ, салқин ичимликлар, айрон, гўжа, салатлар, тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитида доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва ўтириш жойлари ташкил этмасдан ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда сотиш |
225 000 |
150 000 |
75 000 |
50 000 |
4 |
Болалар ўйин автоматлари |
225 000 |
150 000 |
100 000 |
50 000 |
5 |
Бошқа фаолият турлари |
225 000 |
150 000 |
100 000 |
50 000 |
6 |
Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари: |
|
|||
|
3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун |
150 000 |
|||
|
3 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун |
225 000 |
Қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлаш хусусиятлари:
Якка тартибдаги тадбиркор: |
Солиқ тўланади: |
Бир нечта фаолият тури билан шуғулланган тақдирда |
Ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида |
Давлат рўйхатидан ўтказилмаган жойда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда |
Иккита ставкадан энг юқори ставка бўйича: - рўйхатдан ўтказилган жойда; - фаолиятни ҳақиқатда амалга ошираётган жойда |
I ёки II гуруҳ ногирони бўлган тақдирда |
Фаолият тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъий назар, қатъий белгиланган сумманинг 50%ини, бироқ БҲМнинг 50%зидан кўп бўлмаган миқдорда амалга тўлайди |
ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотлари (товарлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан шуғулланган тақдирда ("Ҳунарманд" уюшмаси аъзоси бўлганда) |
Мазкур фаолият тури бўйича солиқ тўламайди |
мол-мулкни ижарага берганда |
12% ставка бўйича ЖШДС* |
болалар ўйин автоматлари билан боғлиқ хизматларни кўрсатган тақдирда |
Ҳар бир жиҳозланган жой (бирлик) учун |
*СКнинг 380-моддасига асосан солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини инобатга олган ҳолда.
Қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни тўлаш муддати:
- ҳар ойда, бироқ тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 15-санасидан кечиктирмай
Якка тартибдаги тадбиркорликнинг бошқа даромад турлари бўйича:
алоҳида ҳисоб юритилади ва ЖШДС жами йиллик даромадлар тўғрисидаги декларация асосида белгиланган ставкалар бўйича тўланади.
Даромад турлари |
ЖШДС ставкаси |
Солиқ агентида солиқ солинмайдиган мулкий даромадлар |
12% |
Илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тарзида олинган даромадлар* |
|
Солиқ агентида солиқ солинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар |
|
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар |
|
Солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар |
|
Дивидендлар ва фоизлар (СКнинг 380-моддасига асосан солиқ имтиёзларини инобатга олган ҳолда) |
5% |
* Ижодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ва ҳужжатлаштирилган ҳақиқий харажатларни чегириб ташлаш ҳуқуқи билан, аммо олинган ялпи даромад суммасининг 30%идан кўп бўлмаган миқдорда.
Даромадларни ва харажатларни ҳисобга олиш мажбурияти:
ЯТТлар даромадларни ва харажатларни ҳисобга олиш регистрларида тасдиқланган шаклларда даромадларни олиш билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиши шарт :
1) якка тартибдаги тадбиркорнинг даромадларини ва харажатларини ҳисобга олиш китоби; |
2) товар чеклари китоби |
ЯТТ ҳисоботи:
|
ЯТТ – фойда солиғи тўловчилари бўйича:
Улар фойда солиғи бўйича солиқ базасини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлашга ҳақли. Мазкур ЯТТлар (савдо соҳасидан ташқари) харажатлар ҳисобини юритиш мажбуриятидан озод этилади.
Солиқ базаси:
Жами даромаднинг 25%и.
Жами даромад якка тартибдаги тадбиркор томонидан тадбиркорлик фаолияти доирасида олинган даромадлардан иборат.
Фойда солиғини солиш чоғида инобатга олинмайди: |
|
ЯТТнинг ЖШДС солиниши лозим бўлган даромадлари, унга мулк ҳуқуқи асосида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўювчи бошқа ашёвий ҳуқуқ туфайли тегишли бўлган кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадлар |
ЖШДСни ҳамда якка тартибдаги тадбиркор фойда солиғини тўлашга ўтгунига қадар айланмадан солиқни тўлаш даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадлар |
Қандай қилиб соддалаштирилган тартибга ўтиш мумкин:
Солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органига қуйидаги муддатларда билдиришнома тақдим этиш лозим:
Якка тартибдаги тадбиркорлар |
Билдиришнома тақдим этиш муддати |
Солиқ базасини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш |
Янгидан рўйхатдан ўтказилганлар |
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бошлангунига қадар |
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш бошланган пайтдан |
Фойда солиғини тўлашга ўтганлар, шу жумладан ихтиёрий равишда ўтганлар |
бир вақтнинг ўзида фойда солиғини тўлашга ўтиш тўғрисидаги билдиришномани юборганда |
фойда солиғини тўлашга ўтиш тўғрисидаги билдиришномани ва солиқ базасини соддалаштирилган тартибда ҳисоблаб чиқариш ҳақидаги аризани солиқ органига тақдим этган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб |
Қолганлари |
жорий йилнинг 25 январидан кечиктирмай |
жорий йилнинг 1 январидан бошлаб |
Фойда солиғи суммасини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлов:
Ҳисобот даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ даври бошидан бошлаб ўсиб борувчи якун билан солиқ базасининг 15% миқдорида ҳисоблаб чиқарилади.
Солиқ ҳисоботи солиқ солинадиган объектлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органига тақдим этилади.
Ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатлари: |
|
Ҳисобот даври якунлари бўйича |
Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай |
Солиқ даври якунлари бўйича |
ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай |
Қандай қилиб воз кечиш ва солиқ базасини ҳисоблаб чиқаришнинг умумий тартибига ўтиш мумкин:
Ихтиёрий равишда воз кечиш келгуси солиқ даври бошланганидан эътиборан амалга оширилади.
Билдиришномани солиқ даври бошланишидан камида бир ой олдин солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органига тақдим этинг.
Шоҳиста ЯКУБОВА,
«Норма» эксперти