Полезное для бухгалтера в декабре:
15 ФЕВРАЛЬ
2019 йил учун*:
2019 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни**
(АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 4-банди)
2019 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни**
(Солиқ кодекси, 389-модда, 1-қисм, 2-банд; 390-модда; 407-модда 4 ва 5-қисмлар; 942-сон Низомнинг 4-банди)
2019 йилнинг IV чораги учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодекси, 454-модда, 3 ва 4-қисмлар; 942-сон Низомнинг 4-банди).
2019 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни**,***
(Солиқ кодекси, 447-модда, 3-қисм; 448-модда, 5-қисм; 942-сон Низомнинг 4-банди)
2019 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар бундан мустасно**
(Солиқ кодекси, 417-модда, 2 ва 8-қисмлар; 942-сон Низомнинг 4-банди)
2019 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2019 йилнинг декабрь ойи учун, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2019 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни**
(Солиқ кодекси, 470-модда, 3 ва 4-қисмлар)
2020 йил январь ойи учун:
2020 йил январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни
(СК, 389-модда, 1-қ, 2-б; 390-м; 407-м 4 ва 5-қ.)
2020 йил январь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Бундай солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни у тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади (СК 392-м, 1 ва 2-қ).
*Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади.
Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади (янги таҳрирдаги СК 5-м, 7 ва 8-қ).
Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади (янги таҳрирдаги СК 86-м, 6-қ).
**Қуйидагилар:
йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;
йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартига қадар тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари бундан мустасно.
***Солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январигача ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар;
солиқни йилда 1 марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майигача тўлайдиган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.