Полезное для бухгалтера в декабре:
20 ФЕВРАЛЬ
2020 йил январь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодекси, 273-модда, 1 ва 2-қисмлар).
2020 йил февраль ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари бўлмаган юридик шахслар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.
Бунда солиқ даврида солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар чорак учинчи ойининг 20 санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар (СК 448-м, 3-қ.).
2020 йил январь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 355-м, 1 ва 2-қ.).
2020 йил январь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (СК 454-м, 3 ва 4-қ.).
2020 йил январь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендларни ва фоизларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК, 345-м., 5 ва 6-қ.).