Полезное для бухгалтера в ноябре:
Бухгалтер 15 февралгача нима қилиши керак
Ҳурматли бухгалтерларга февраль ойининг яқинлашиб қолган эътиборли саналари ҳақида эслатиб ўтамиз.
9 февраль:
- 2020 йилнинг февраль ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи юзасидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни (айланмадан солиқ тўловчилар бундан мустасно).
Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади.Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади.
Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади.
Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
Шу тариқа, бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги муддати 9 дан 10 февралга кўчирилади.
10 февраль:
- 2020 йилнинг февраль ойи учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни (айланмадан солиқ тўловчилар бундан мустасно);
- 2020 йилнинг январь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;
- Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан 2020 йилнинг январь ойи учун ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишнинг сўнгги куни.
14 февраль:
январь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этишнинг сўнгги куни. 2020 йилнинг январь ойидан бошлаб ШЖБПҲ реестрларини Халқ банки тизимида алоҳида тўлдириш лозим. Бу ҳақда бу ерда ўқинг.
15 февраль:
2019 йил учун:
- 2019 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни;
- 2019 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни*;
- 2019 йилнинг IV чораги учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*;
- 2019 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*,**;
- 2019 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*;
- 2019 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2019 йилнинг декабрь ойи учун, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2019 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни*;
2020 йил январь ойи учун:
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни;
- қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни.
Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади. _____________________
* Қуйидагилар:
- йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;
- йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;
- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартига қадар тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари бундан мустасно.
**Қуйидагилар:
- солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январигача ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган республикада фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган ЎзРнинг норезидентлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар;
- солиқни йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майигача тўлайдиган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.
Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади.Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади.
Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади.
Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
Шу тариқа, солиқларни тўлаш ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддати 15 дан 17 февралга кўчирилади.
Январь ойи учун ўзингизнинг ЭҲФ операторингиз тизими ва my.soliq.uz сайтида “Электрон ҳисобварақ-фактуралар” – E-factura тизимида:
- реализация қилинган товарлар, хизматлар бўйича чиқувчи ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва жўнатишни;
- сотиб олинган товарлар, хизматлар бўйича кирувчи ҳисобварақ-фактураларни текшириш ва имзолашни унутманг.
Сизнинг операторингиз сайтидаги шахсий кабинетда бошқа оператор хизматларидан фойдаланувчи контрагентлар томонидан сизга тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни кўрмайсиз. Тақдим этилган ҳисобварақ-фактурани ўтказиб юбормаслик ва контрагентни кутишга мажбур қилмаслик учун иш куни мобайнида иккала шахсий кабинетни кўздан кечиринг:
- сизнинг ЭҲФ операторингизнинг;
- my.soliq.uz да (“ЮШ электрон ҳисобварақ-фактуралари” бўлими).
Бу ҳақда бу ерда ва бу ерда ўқинг.
Татьяна ЛИМАРЕВА