Архив
Материал санаси 30.11.2022
Декабрь ойида бизда 8 та назорат санаси бор. Бизнинг режамиз ва «Норма» экспертларининг ҳамда Молия вазирлиги ва ДСҚ мутахассисларининг тавсияларида берилган йўриқномалар сизга кўмакчи бўлишига ишонамиз. Режага қуйидагилар киритилган: ... 

Материал санаси 01.11.2022
Ўзбекистонда солиқлар ва ҳисоботларга ўзгартиришлар тез-тез киритилаётганлиги сабабли бухгалтерда ҳар бир ойнинг ҳар ҳафтаси учун аниқ режа бўлиши керак. Buxgalter.uz да шундай режа бор, ундан бемалол фойдаланишингиз мумкин! Солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда экспертлар томонидан солиқлар ҳисоб-китоби ва ҳисобот шаклларини тўлдиришга оид батафсил тушунтиришлар берилган: ... 

Материал санаси 29.09.2022
Режа бўйича октябрь ойида 2022 йилнинг III чораги учун ҳисобот даврига якун ясалади. Buxgalter.uz сизга хотиржамлик, бардамлик, ишонч ва куч-қувват тилаймиз! Бош бухгалтернинг режасида сиз учун саналар бўйича йўл-йўриқлар, солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда – экспертлар томонидан ҳисобот шаклларини тўлдиришга оид батафсил тушунтиришлар берилган: ... 

Материал санаси 26.08.2022
Сентябрь ойи 4 ишланмайдиган кун билан бошланади. Бемалол телефонни ўчириб, бироз муддат мажбуриятлар доирасидан четга чиқиш мумкин бўлади. 5 сентябрдан бошлаб ушбу режамиз сизга қўл келади! Эслатиб ўтамиз, солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда - ҳар доимгидек, экспертларнинг ҳисобот шаклларини тўлдиришга оид батафсил йўриқномалар берилган: ... 

Материал санаси 28.07.2022
Ёз фаслининг ярмиси ортда қолди , очиғи йил ҳам ярмига етди . Бироқ ҳ ар доим барча ишлар бош бухгалтернинг назорати остида бўлади ва режа ... 

Материал санаси 27.06.2022
2022 йил июль ойида ҳаммаси режа бўйича: июнь ва июль ойлари учун солиқлар тўланади, II чорак учун чораклик ҳисоботлар, III чорак учун бўнак тўловлари бўйича маълумотномалар тақдим этилади... Қурбон хайити байрами муносабати билан айрим солиқ тўловчилар учун ҳисоботлар топшириладиган сана кейинги кунларга кўчирилади. Байрам 10 июлга белгиланиши тахмин қилинмоқда – иккита қўшимча дам олиш куни ҳам берилади: • 11 июль – барча режимда ишлайдиганлар учун; • 12 июль – 6 кунлик иш ҳафтаси режимида ишлаб берилмайди, 5 кунлик иш режимида 16 июль шанба куни ишлаб берилади. Ҳар қандай вазиятда ҳам, қандай ҳисоботлар топширилиши ва қандай солиқлар тўланиши кераклигини buxgalter.uz нинг июль режасидан билиб олишингиз мумкин. Солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда экспертларнинг ҳисобот шаклларини тўлдиришга оид батафсил йўриқномаларини кўришингиз мумкин: ... 

Материал санаси 25.05.2022
2022 йил 5 июндан 25 июнга қадар май ойи учун солиқ ҳисоботи тақдим этилиши ва солиқлар тўланиши, шунингдек жорий йил июнь ойи учун бўнак тўловлари тўланиши лозим. Сизга солиқлар бўйича етакчи экспертларнинг долзарб ва фойдали тавсияларига ҳаволалар берилган чек-варақларни таклиф этамиз: ... 

Материал санаси 28.04.2022
Май ойида ишлар талайгина бўлади… 2022 йил апрель ойи учун солиқларни тўлашдан ташқари, май ойи учун солиқлар бўйича бўнак тўловларини тўлаш ва режа бўйича солиқ ҳисоботларини топшириш керак бўлади, салбий тузатишлар киритилган ҳисобварақ-фактуралар ёки 29-30 апрелда «чиқиб келган» эътибордан четда қолган ЭҲФлар туфайли ўтган даврлардаги солиқ ҳисоб-китобларига тузатишлар киритишга тўғри келади. Молия вазирлиги ва «Норма» компаниясининг Buxgalter PRO базасидаги тавсиялари сизга кўмакдош бўлади, 2022 йилги янги шаклларни ҳисобга олган ҳолда янгиланган тавсиялар ҳисоб-китобларни қайта топширишда ёрдам беради. ... 

Материал санаси 28.03.2022
Апрель ойида солиқ ҳисоботи, айрим солиқ тўловчилар томонидан эса 2022 йилнинг I чораги учун молиявий ҳисоботлар тақдим этилади. my.soliq орқали ҳисоботларни жўнатишда – ЭҲФ борасида ҳам, электрон тизимларда ҳам, текширувдан олдинги автоматик таҳлилда ҳам муаммолар юзага келмайди деб умид қиламиз. Режамиз муҳим саналарни ўтказиб юбормасликда сизга ёрдам беради. Солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда эса ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича экспертларнинг батафсил йўриқномаларини топишингиз мумкин: ... 

Материал санаси 28.02.2022
Март ойи кўпгина корхоналарнинг бухгалтерлари учун 2021 йил учун ҳисоботлар топшириладиган якуний ой ҳисобланади. Шунингдек жорий ҳисоботлар топшириш ва тўловлар вақти ҳам яқинлашмоқда. Қачон ва қандай ҳисоботлар топширилиши ва солиқлар тўланиши ҳақида buxgalter.uz март ойи учун тайёрлаган режасида айтиб ўтилган. Солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда эса ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича экспертларнинг батафсил йўриқномаларини топишингиз мумкин: ... 

Материал санаси 26.01.2022
Февраль бухгалтерлар учун ўтган йилга якун ясаладиган ой ҳисобланади. Бу ойда солиқлар бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш ва 2021 йил учун солиқларнинг қолган қисмини тўлаш, молиявий ва статистик ҳисоботларни тақдим этиш лозим. Қолаверса, январь ойи учун ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлаш, февраль ойи учун бўнак тўловларини тўлаш муддатлари ҳам яқинлашиб қолган. Бундай вазиятлар учун buxgalter.uz қуйидаги ҳаракатлар режасини тайёрлади: ... 

Материал санаси 30.12.2021
Ўтган йил бухгалтерлар учун оддий йил бўлмади. 2022 йилда ҳам уларни бир талай ишлар кутмоқда. Кўпгина ўзгартиришлар параллел равишда киритилаётганлиги сабабли босқичма-босқич бухгалтерия «штаб-квартира»га, ходимлари эса IT-йўналишидаги махсус ҳарбий гуруҳга айланиши тайин. Кодлар, пароллар, шартли белгилар… Буларнинг ҳаммаси бир кишининг зиммасида бўлади. Buxgalter.uz турли муҳим воқеа-ҳодисалар оқимида ҳамда иш жараёнида бирор-бир асосий ишни ёддан чиқармаслигингиз учун январь ойи «эслатмаси»ни тузди. ... 

Материал санаси 26.11.2021
2021 йил якунланишига оз вақт қолди. Бухгалтерлар учун январь ойининг илк саналаридан бошлаб ишлар қизғин бўлади: солиққа оид қонунчиликдаги янгиликлар, ДСҚнинг янги назорат тизимлари – Е-aktiv ва E-ijara га ўтиш масалалари ва ҳ.к. Яна йиллик ҳисоботларни топшириш керак. 2022 йилга ўтишни енгиллаштириш учун декабрь ойининг охиригача бажарилиши керак бўлган муҳим ишларни рўйхат бўйича режалаштиринг. Ўз ишини яхши биладиган бош бухгалтерлар қуйида келтирилган айрим бандлар бўйича аллақачон тайёргарликни бошлаб юборишган: ... 

Материал санаси 25.10.2021
Чораклик ҳисоботлар топширилди. Ноябрь ойида бироз хотиржам бўламиз, таҳлика-таҳлил тизими нуқтаи назаридан секин-аста қилган ишларимизни текшириб чиқамиз: бунга етарлича вақтимиз бўлади... ... 

Материал санаси 27.09.2021
2021 йилнинг III чораги учун ҳисобот топшириладиган давр яқинлашмоқда. Бухгалтерлар 9 ой бўйича якун чиқаришлари, улар бўйича солиқлар ва бўнак тўловларини тўлашлари ва албатта, солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишлари лозим. buxgalter PRO базасидаги 2021 йилдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда янгиланган МВ, ДСҚ ва «Норма» компанияси томонидан тайёрланган тавсиялар сизларга кўмакдош бўлади. ... 

Материал санаси 25.08.2021
Бухгалтерларни кузда нималар кутмоқда? Президент томонидан бизнес учун қулайликлар яратилиши айтилмоқда, башоратчилар сентябрь ойи бир маромда ўтади дейишмоқда. Вuxgalter.uz нинг МВ, ДСҚ ва бошқа регулятор идоралар билан биргаликда тайёрланган тавсиялари сизларга кўмакдош бўлади. ... 

Материал санаси 28.07.2021
Бухгалтерлар II чорак учун ҳисоботларни топшириб дам олишга улгурмасларидан август ҳам эшик қоқмоқда, яна тўловларни тўлаш ва ҳисоботларни топшириш лозим. Вuxgalter PRO базасидаги Молия вазирлиги ва «Норма» компанияси мутахассисларининг тавсиялари сизларга кўмакдош бўлади, улар ҳисоботларни топширишда ёки ҳисоб-китобларни қайта тақдим этишда тўғри йўл тутишга ёрдам беради. ... 

Материал санаси 13.07.2021
Келаси ҳафтада ўзбекистонликлар 3 кун дам олишлари мумкин - бу ҳақда Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги "2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги ПФ-6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ПФ-6222-сон Фармонида айтилади. Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Материал санаси 28.06.2021
Жазирама ёзнинг июль ойи, 2021 йилнинг II чораги учун ҳисобот топшириш пайти келди… Бухгалтерга кўмак сифатида buxgalter PRO базасида ҳисоботнинг янги шакллари ҳисобга олинган ҳолда, Молия вазирлиги ва «Норма» компанияси мутахассисларининг тавсиялари жойлаштирилган. Улар ҳисоботларни топширишда ёки ҳисоб-китобларни қайта тақдим этишда тўғри йўл тутишга ёрдам беради. Режага нималар киритилганлигини кўриб чиқамиз. ... 

Материал санаси 26.05.2021
Бухгалтерлар календарь йилнинг ярмига ҳам етиб олишди. Июнь ойидаги режа ёзнинг жазирама кунларида бир талай ҳисоботларни топширишдан иборат. Молия вазирлиги ва «Норма» компаниясининг Buxgalter PRO базасидаги тавсиялари сизга кўмакдош бўлади, маҳсулотга обунани расмийлаштирганлар ундан фойдаланишлари мумкин. ...