Январь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисобот: шаклдаги хато тузатилди!

preview

Ўзбекистон  реализация қилиш жойи ҳисобланмайдиган хизматлар кўрсатадиган тадбиркорлик субъектлари 2020 йил январь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тўғри топшира олишмади. ДСҚ мутахассислари buxgalter.uz эксперти қўғрироғига тезкор муносабат билдириб, ҚҚС ҳисоб-китоби шаклининг мантиқий назоратида хатони тузатишди. 18 февралдан бошлаб тизим тўғри ишлаяпти, ҳисоботни муаммоларсиз топшириш мумкин.

Юзага келган вазиятнинг сабаби «Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоби» 1006-12-сон шаклдаги сатрларни нотўғри назорат қилишдан иборат эди. 1-илова «Солиқ даврида товарлар, хизматларни реализация қилиш бўйича айланмалар» ва 5-илова «Реализация қилинган товарлар ҳисобварақ-фактуралари реестри»ни тўлдириш чоғида тизим хатони кўрсатди.

Buxgalter.uz тавсия қилади

Агар сиз мазкур ҳисоботни ҳали топширмаган бўлсангиз, буни ҳозироқ амалга оширинг.

Агар уни хато билан топширган бўлсангиз, қайта топширинг.

Ҳисобот топширишнинг сўнгги муддати – 20 февраль.

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text157770_yanvar_oyi_uchun_qqs_buyicha_hisobot_shakldagi_hato_tuzatildi