Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Декабрь-январь ойларида buxgalter.uz кадрлар хизмати ходимлари ЯММТ билан ишлашда дуч келаётган муаммолар ҳақида материал эълон қилган эди. Тизимда яқин вақтда нималар ўзгариши ҳақида Ҳусан ЁРҚУЛОВ сўзлаб берди:
1. ЯММТ қонун ҳужжатларида белгиланади
ЯММТда ишлаш масалалари янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланади.
2. Техник камчиликлар бартараф этилиб, янги опциялар қўшилади:
- Атамаларни норматив ҳужжатларда фойдаланиладиган атамалар билан бирхиллаштириш;
- Интерфейсда янги тугмалар (масалан, меҳнат дафтарчасини чоп этиш имконини берадиган тугма);
- Чоп этиш чоғида электрон меҳнат дафтарчасининг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун QR-коди;
- Вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари шаклланишига қараб автоматик тарзда тўлдириладиган майдончаларни тўғри тўлдириш;
- Иш берувчини авторизация қилишнинг муқобил усулларини қайта ишлаш ва жорий этиш (тизимда юридик шахснинг ЭРИсиз ишлаш имконияти);
- Талай лавозимдан лавозимга ўтказишлар билан ходимлар тўғрисидаги ахборотни киритишни соддалаштириш;
- Аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш.
3. ЯММТда аутсорсинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар пайдо бўлади ![]()
Аниқ ўзгартиришларнинг саналари ҳозирда аниқлаштирилмаяпти. Дирекцияда ишонтиришларича, тизимни техник жиҳатдан такомиллаштириш илгари киритилган маълумотларга дахл қилмайди, уларнинг барчаси сақланиб қолади.
Олег ГАЕВОЙ