Бухгалтер март ойида нималар қилиши керак

preview

Барча корхоналар йиллик солиқ ва молиявий ҳисоботларини деярли топшириб бўлдилар, энди 2020 йилнинг I чораги учун ҳисоботларни шакллантиришдан олдин бироз дам олишга имкон топилди. Бироқ март ойида февраль ойи учун ҳар ойлик солиқ ҳисоботини топшириш ва солиқларни тўлаш, шунингдек 2020 йил март ойи учун бўнак тўловларини тўлаш фурсати келиб қолганлиги муносабати билан дам олиш узоққа чўзилмайди.

Хуллас… 2019 йил учун фойда солиғи ҳисоб-китобини топширмаганлар ва солиқни тўламаганлар 2020 йил 2 мартдан кечиктирмай буни амалга оширишлари лозим   .

Эътибор беринг
1 март дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни 2 мартга кўчирилади .

Шунингдек март ойи учун солиқлар бўйича бўнак тўловларини тўлашни, 2020 йил февраль ойи учун солиқ ҳисоботини тақдим этишни ва солиқларни тўлашни унутманг.

5 март:

  • 2020 йилнинг февраль ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни ;
  • банклар томонидан норезидентларга амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни 

9 март: 

  • 2020 йил март ойи учун айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар  томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича аванс тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Бунда айланмадан солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида, ҳар чорак биринчи ойининг 10-кунигача тўланади (10 январгача, 10 апрелгача, 10 июлгача, 10 октябргача) . 

10 март: 

  • 2020 йил февраль ойи учун айланмадан солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларни йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан эса йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни
  • 2020 йилнинг февраль ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2020 йил февраль ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни

14 март:

  • 2020 йил февраль ойи учун ШЖБПҲ реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни

15 март (16 март):

  • 2020 йил февраль ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2020 йил февраль ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Бундай солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширадилар .
Эътибор беринг
14 ва 15 март дам олиш кунларига тўғри келганлиги сабабли солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни 16 мартга кўчирилади .

20 март:

  • 2020 йил февраль ойи учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • қуйидагилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни :

- 2020 йил март ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида;

- 2020 йилнинг I чораги учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида;

  • 2020 йил февраль ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
  • 2020 йил февраль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2020 йил февраль ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендларни ва фоизларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади .

23 март (24 март): 

  • 2020 йил март ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни
Эътибор беринг
23 март байрам куни бўлганлиги сабабли солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни 24 мартга кўчирилади .

Эътибор беринг

Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди .

Ҳар ойлик бўнак тўлови солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилади .

2019 йил учун ҳисобот топширмаганлар учун:

14 март (16 март):

  • 2019 йил учун юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари томонидан молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни ;

15 март (16 март): 

2019 йил учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан:

  • 2019 йил учун йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни ;
  • 2019 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
14 ва 15 март дам олиш кунларига тўғри келганлиги сабабли солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни 16 мартга кўчирилади .

24 март: 

  • 2019 йил учун Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган ЎзР норезиденти бўлган юридик шахслар томонидан ҳисобланган ва амалда тўланган даромадларнинг суммалари ҳамда ушлаб қолинган ЖШДС ва ижтимоий солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ва ушбу солиқларни тўлашнинг сўнгги куни .

25 март: 

2019 йил учун хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан:

  • йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни ;
  • 2019 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2019 йилнинг IV чораги учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2019 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни   ;
  • 2019 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2019 йилнинг IV чораги учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2019 йилнинг декабрь ойи учун солиқни тўлаш, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2019 йилнинг IV чораги учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

2020 йил 1 апрелга қадар:

Солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсати ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши лозим .

Татьяна ЛИМАРЕВА.

Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари /ru/publish/doc/text157965_buhgalter_mart_oyida_nimalar_qilishi_kerak