Buhgalter.uz ўқувчилари саволларига Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беради.
- Солиқ агенти томонидан ортиқча ушлаб қолинган ЖШДСни қандай қайтариш мумкин?
- Солиқ агенти томонидан ортиқча ушланган ЖШДС суммаси солиқ тўловчининг ёзма аризасига асосан нақдсиз шаклда аризада кўрсатилган банк ҳисобварағига қайтарилиши лозим .
Солиқ бир солиқ даври ичида қайтарилиши мумкин . ЖШДС бўйича солиқ даври бир календарь йилга тенг .
Солиқ агенти ортиқча ундирилган суммани аризани олган кундан эътиборан 3 ой ичида - келгуси тўловлар ҳисобидан бюджет тизимига ўтказилиши лозим бўлган ЖШДС ҳисобидан қайтаради .
Солиқ агенти бўлмаганда ёхуд солиқ даври тугаганда, солиқ тўловчи ундан ортиқча ушланган ва бюджет тизимига ўтказилган солиқ суммасини қайтариш тўғрисида солиқ органига ариза беришга ҳақли. Жами йиллик даромад тўғрисидаги солиқ декларациясини бир вақтнинг ўзида тақдим этиш лозим .
Мисол
Ортиқча ундирилган ЖШДСни қайтариш
ходимга 2020 йил январь ойи учун ҳисобланган иш ҳақи 3 млн сўмни, ушлаб қолинадиган ЖШДС суммаси - 360 минг сўмни ташкил этди. Корхона бухгалтери хато тарзда ходимдан 500 минг сўм ушлаб қолиб, бюджетга ўтказди. Ходимнинг пластик картасига 2020 йил январь ойи учун 2,5 млн сўм миқдорида иш ҳақи ўтказилди. Ортиқча ушлаб қолинган 140 минг сўм миқдордаги ЖШДСни қайтариш учун ходим 2020 йилнинг охиригача корхона раҳбари номига ёзма ариза бериши керак.
Ортиқча ушланган солиқ суммаси ариза олинган кундан эътиборан 3 ой ичида ходимнинг пластик картасига ўтказилиши лозим. Бунда корхона солиқ органларига ЖШДС бўйича аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этиши керак. Агар ходим мазкур хатони 2021 йилда аниқласа, у доимий яшаш жойидаги солиқ органига ортиқча ушланган ва бюджетга ўтказилган ЖШДСни қайтариш тўғрисида ариза бериши мумкин. Ариза билан бирга у 2020 йил учун жами йиллик даромад тўғрисидаги солиқ декларациясини топширади. Шунингдек, декларацияга иш жойидан берилган 2020 йил учун тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган ЖШДС суммаси тўғрисида маълумотнома илова қилинади.
ЖШДС ва ижтимоий солиқЖШДС ва ижтимоий солиқЖШДС ва ижтимоий солиқ/ru/publish/doc/text158126_soliq_agenti_tomonidan_ushlab_qolingan_jshdsni_qanday_qaytarish_mumkin