Полезное для бухгалтера в ноябре:
Карантин: бухгалтер учун энг сўнгги янгиликлар
Солиқ ва божхона имтиёзлари, давлат хизматлари олиш бўйича тавсиялар ва бошқа чоралар - buxgalter.uz нинг қабул қилинган норматив ҳужжатлар ва охирги вақт учун ахборот туркумидан хабарлар асосида тайёрлаган шарҳида.
№ |
Чора |
Ахборот манбаи |
|
I. Ўзбекистон Республикаси Президенти. Янги солиқ ва божхона имтиёзлари |
|
||
1. |
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартибнинг амал қилиш даврида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича божхона чегараси орқали ўтказилаётган зарур дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё, материаллар ва субстанцияларга нисбатан божхона божлари ундирилмайди |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (ЎзАда эълон қилинган) |
|
2 |
2011 йил 25 февралдаги 49-сон ВМҚ билан тасдиқланган импорт қилишда ҚҚС бўйича имтиёз татбиқ этилмайдиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига кирадиган айрим тайёр дори воситалари ва тиббий буюмларни, агар бунга Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг (кейинги ўринларда – Комиссия) рухсати бўлса, ушбу имтиёзни қўллаган ҳолда олиб кириш мумкин. Бундай имтиёз 3 ойгача бўлган муддатга тақдим этилади |
|
|
3 |
Тартибни амал қилиш даврида Комиссия қарорига асосан айрим турдаги энг зарур товарларни импорт қилишда божхона божи ва акциз солиғи ставкалари 0%гача камайтирилиши мумкин. Ушбу имтиёз ҳам 3 ойгача бўлган муддатга тақдим этилиши мумкин |
|
|
II. Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика комиссияси. Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб |
|||
1 |
Кўнгил очар масканлар, шунингдек ресторанлар, кефелар, чойхоналар (таомни етказиб бериш хизмати бундан мустасно) ва бошқа шунга ўхшаш объектлар фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича талабга риоя қилмаган тадбиркорлик субъектларига нисбатан қатъий чоралар кўрилмоқда |
Республика махсус комиссиясининг хабари (ЎзАда эълон қилинган) |
|
2. |
27 март соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари (енгил автотранспорт, автобус, авиа ва темир йўл) ҳаракати тўхтатилди. Бунда ўзлари рўйхатдан ўтган жой бўйича ўзларининг вилоятлари ҳудудига (шу жумладан – транзит) кириб боришига рухсат берилади. Вилоятларнинг шаҳар ва туманлари ичида қатнов вақтинча чекланади. Мазкур чеклов юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситаларининг ҳаракатига татбиқ этилмайди. |
||
III. Давлат хизматлари агентлиги. Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартибнинг амал қилиш даврида қандай қилиб давлат хизматларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
|
|||
|
ЯИДХПдан фойдаланиш, Давлат хизматлари марказларига эса фақат зарурат бўлганда (масалан, ЭРИни олиш ёки узайтириш) мурожаат қилиш тавсия этилди. Давлат хизматлари марказлари одатдаги режимда ишлашда давом этмоқда, бироқ ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш тезлиги коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирлари боис пасайган.. Давлат хизматлари рақамли кўринишда олинган тақдирда белгиланган тўловнинг 10%и миқдорида чегирма тақдим этилади.
|
Давлат хизматлари агентлиги директорининг мурожаати (ДХА сайтида эълон қилинган) |
Бундан ташқари, Ахброт ва оммавий коммуникация агентлигининг (АОКА) штабида брифинглар ўтказилмоқда, унда вазирлик ва идоралар вакиллари долзарб саволларга жавоб беришади.
Севара ЎРИНБОЕВА, Адлия вазирлиги матбуот котиби:
– Карантин вақтида иш ҳақини камайтиришлари мумкинми?
– Меҳнат кодексининг 156-моддасига биноан меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қайси тартибда ўрнатилган бўлса, ўша тартибда ўзгартирилади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг якка шартларини ходим учун ноқулай томонга ўзгартиришга унинг розилигисиз йўл қўйилмайди. Истисно тариқасида бундай ўзгартишга:
- технологияда, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишда ўзгаришлар юз берган тақдирда, башарти меҳнатга ҳақ тўлашнинг аввалги шартларини сақлаб қолиш мумкин бўлмаса;
- қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда йўл қўйилиши мумкин.
- Агар карантин вақтида ташкилотга унинг ходимларининг ишга чиқиши талаб этилса, автобус қатнови эса тўхтатилган бўлса, қандай йўл тутиш лозим?
- Агар карантин даврида ходимлар ишга чиқиши даркор бўлса, меҳнат қонунчилигига мувофиқ, иш берувчи ўз ҳисобидан ходимларнинг шахсий ҳимояси учун барча чораларни кўриши лозим.
- Карантин вақтида алимент тўлаш зарурми?
- Алимент тўлаш, биринчи навбатда, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Шу боис уларни тўлашда ҳеч қандай кечиктириш бўлмаслиги керак.
Амалдаги қонунчиликка асосан, фақатгина вояга етмаган шахс тўлиқ давлат ёки нодавлат муассасалари томонидан қўллаб-қувватланган тақдирда суд алимент тўлайдиган ота (она)нинг молиявий аҳволини инобатга олган ҳолда уни алиментдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Шоҳрух ГИЁСОВ, ИИВ матбуот котиби:
– Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган фуқаро, агар унда бунинг учун лицензия мавжуд бўлса, Тошкент шаҳрида такси хизматлари кўрсатиши мумкинми?
– Йўқ, Тошкентга машинада кириш мумкин эмас. Ушбу хизматларни ўзингиз яшайдиган ҳудудда кўрсатиш тавсия этилади.
Ҳусан ОБИДОВ, МБ бошқарма бошлиғи:
– Карантин вақтида кредитни сўндириш бўйича қандай имтиёзлар тақдим этилади?
– Банклар ўз кредитларига ўз вақтида хизмат кўрсатмаган ва уларни сўндирмаган корхоналарга нисбатан жорий йилнинг 1 октябрига қадар пенялар ва фоизлар ҳисобламайди, бошқа санкцияларни қўлламайди.
Жисмоний шахсларга нисбатан ҳам қарор қабул қилинди. Ишсиз қолган ёки молиявий аҳволи кескин ёмонлашган мижозлар ҳам кредитлар бўйича тўловларни 1 октябрга қадар кечиктиришлари мумкин. Бунинг учун улар банкка ариза билан мурожаат қилишлари лозим.
ЎзА ва Koronavirus Info материаллари асосида