Рухсат берувчи стикер қандай олинади

preview

Махсус комиссия рухсатнома – автомобиль учун стикер олиб, карантин даврида хизмат мақсадларида ҳаракатланиши мумкин бўлган транспорт ва шахслар рўйхатини қайта кўриб чиқди ва кенгайтирди. Бундай корхоналар раҳбарлари интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмасига эга бўлган бош бухгалтерларига ёрдам сўраб мурожаат қилсалар керак. Вuxgalter.uz эса  ўз навбатида, улар учун уйдан чиқмай туриб рухсат берувчи стикерни расмийлаштириш йўриқномасини тайёрлади.

Кимлар стикер олиши мумкин

  • Озиқ-овқат маҳсулотлари (шу жумладан, тамаки ва алкоголь) ҳамда тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи юридик шахслар, шунингдек уларнинг ходимлари. Бунда ҳар бир дорихонага фақат битта автомобилдан фойдаланишга рухсат берилади;
  • умумий овқатланиш корхоналари – етказиб бериш хизмати автомобиллари ва ходимларнинг шахсий транспорти учун;
  • Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, шунингдек Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва ЯТТ – М1 тоифасидаги транспорт учун (8 тагача йўловчи ўриндиғи бўлган);
  • ишлаб чиқариш ва технологик жараёни тўхтатилиши мумкин бўлмаган корхоналар ходимлари, шунингдек гигиеник ниқоб ишлаб чиқарувчилар ва деҳқон бозорларининг ходимлари. Вазирлик ва идораларнинг Адлия вазирлигига киритадиган мурожаатига асосан ушбу тоифа учун рухсатномалар расмийлаштириб берилади.

Диққат

Премиум тоифадаги автомобиль учун стикер расмийлаштиришга уринсангиз, уни беришни рад этишлари мумкин.

Раҳбарнинг ўзи шахсий автомобилида етказиб бериш билан шуғулланадиган бўлса, карантин даврида директор зиммасига шундай вазифа юклатилиши ҳақидаги ҳужжатни, автомобиль русуми ва давлат рақамини кўрсатган ҳолда сўровномага илова қилинг.

Автотранспортдан фойдаланиш учун кўрсатилган ташкилотларнинг ходимларида келгусида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:

  • меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
  • иш жойидан берилган тасдиқловчи ҳужжат.
Диққат
Ходимларга фақат ишга ва уйга қатнаш учун, яъни фақат хизмат мақсадларида транспортдан фойдаланишларига рухсат берилган.

Қандай расмийлаштирилади

1-қадам. Қуйидаги ҳужжатларни сканерланг ёки суратга олинг:

  • ходимнинг паспорти;
  • транспорт воситасининг техник паспорти;
  • шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва ЯТТга тегишли автотранспорт воситалари учун – туман ҳокимлигидан хат;  
  • тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
  • лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия;
  • меҳнат дафтарчаси ва ходимни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ.

2-қадам. my.gov.uz порталига мана бу ҳавола орқали кириб, «Хизматдан фойдаланиш» тугмачасини босинг.

Ахборот билан танишиб чиқиб, «Фойдаланиш тури» - жисмоний шахс (ЯТТ) ёки юридик шахс (ташкилот)ни танланг.

«Кейингиси» тугмачасини босинг.

Диққат
Мурожаат қилишда давом этиш учун тизимдаги сўровномангиз рақами, махсус пароль ва келгусида мақомингизни текшириш ёки ариза тўлдиришда давом этиш учун гиперҳаволани сақлаб қўйинг.

«СТИР» катакчасига ташкилотнинг СТИРини киритинг, «Тўлдириш» тугмачасини босинг. Кейинги катакчалар – ташкилотнинг номи, СТИР, алоқа боғлаш учун телефон рақамлари автоматик равишда тўлдирилади.

Қуйидаги маълумотларни киритинг:

  • электрон почта;
  • фаолият тури;
  • рухсатнома шакллантириладиган минтақа;
  • рухсатнома шакллантириладиган шаҳар (туман).

«Кейингиси» тугмачасини босинг.

3-қадам. «Автотранспортлар ҳақидаги ахборот»ни тўлдиринг. «Қўшиш» тугмачасини босганда «Автотранспортни қўшиш» саҳифаси очилади. Уни тўлдириш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомобилнинг техник паспорти керак бўлади. 

Қуйидагиларни кўрсатинг:

  • автотранспортнинг русуми;
  • давлат рўйхат рақами;
  • техник паспортнинг серияси ва рақами.

Ҳаракатланадиган вилоят – фақат биттасини танлаш лозим:

  • вилоятлараро;
  • вилоят ичида;
  • шаҳар ичида.

«Сақлаш» тугмачасини босинг.

«Файлни танлаш» тугмачаси ёрдамида талаб этиладиган барча ҳужжатларни бириктириб қўйинг:

  • рухсатнома олишга асос бўлувчи ҳужжат (тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома, фаолият бўйича лицензия, меҳнат дафтарчаси, фаолиятга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ) нусхаси;
  • шифохона ва бошқа объектлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва ЯТТнинг автотранспорти учун туман ҳокимлигидан хат.

«Жўнатиш» тугмачасини босинг.

Ўзингиз сақлаб қўйган гиперҳавола орқали тизимга вақти-вақти билан кириб (пароль керак бўлади), аризангиз мақомини кузатиб боринг. Омад ёр бўлсин!

Диққат
-Давлат хизматлари марказларининг ходимлари қабул қилинган қарор ҳақида мурожаатчини ўзлари хабардор қиладилар. Унинг учун рухсатнома расмийлаштириладиган машинада келиб, стикерни олиб кетиш мумкин. QR-кодли хабарнома Давлат хизматлари марказигача ҳаракатланиш учун асос ҳисобланади, - дея маълум қилдилар Давлат хизматлари марказида.

Koronavirus Info огоҳлантиради:

«Электрон сўровнома тўлдирилгач, у мурожаатчининг фаолияти белгиланган тартибга номувофиқлигини автоматик тарзда аниқлаш функцияси ёрдамида текширилади. Ушбу далил аниқланганда, рад жавоби берилади. Тизим ушбу функция ёрдамида 2 соат ичида 50 мингга яқин электрон сўровнома рад этилгани ҳақидаги хабарномани генерация қилди. Аризангиз рад этилгани ёки кўриб чиқилаётгани ҳақидаги маълумотни фақат my.gov.uz порталидан топиш мумкин. Давлат хизматлари марказида бундай маълумот берилмайди».  

Татьяна ЛИМАРЕВА.

 Маълумот учун:

Махсус рухсатнома (стикер) олиш учун Тошкент, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги Давлат хизматлари марказларининг телефон рақамлари:

Тошкент шаҳри:

  • Бектемир тумани (71) 231-84-56
  • Мирзо Улуғбек тумани (71) 262-04-70
  • Миробод тумани (71) 233-13-47
  • Олмазор тумани (71) 231-71-36
  • Сергели тумани (71) 230-08-84
  • Учтепа тумани (71) 217-47-82
  • Чилонзор тумани (71) 203-60-16
  • Шайхонтоҳур тумани (71) 231-12-75
  • Юнусобод тумани (71) 235-41-42
  • Яккасарой тумани (71) 231-88-12
  • Яшнобод тумани (71) 231-19-34

Тошкент вилояти

  • Нурафшон шаҳри (70) 762-63-47

Андижон вилояти

  • Андижон шаҳри (74) 223-03-03, (74) 223-00-30

Бухоро вилояти

  • Бухоро шаҳри (65) 223-21-45

Навоий вилояти

  •  Навоий шаҳри (79) 210-11-48

Наманган вилояти

  •  Наманган шаҳри (69) 227-00-32, (69) 227-00-31

Жиззах вилояти

  • Жиззах шаҳри (72) 226-33-23, (72) 226-33-22

Сирдарё вилояти

  • Гулистон шаҳри (67) 225 83 41, (67) 225 28 22

Самарқанд вилояти

  • Самарқанд шаҳри (66) 237-70-39

Фарғона вилояти

  • Фарғона шаҳри (73) 241-85-49

Хоразм вилояти

  • Урганч шаҳри (62) 224-75-62, (62) 224-73-47

Қорақалпоғистон Республикаси

  • Нукус шаҳри (61) 222-70-35, (61) 222-70-96

Қашқадарё вилояти

  • Қарши шаҳри (91) 4730030, (91) 6357201

Сурхондарё вилояти

  • Термиз шаҳри (76) 225-19-08
Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /ru/publish/doc/text158887_ruhsat_beruvchi_stiker_qanday_olinadi