МБ кредитлар қандай сўндирилиши юзасидан тушунтириш берди

preview

Одатда, банклар қарз олувчиларга солиқ таътиллари беришни хушламайдилар. Марказий банк эълон қилган хабарда маблағларни қайтариш шартлари қанчалик даражада юмшатилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берди. Бу ҳақда buxgalter.uz шарҳида ўқинг.

МБ қуйидагилар учун шарт-шароитлар яратиш ва мавжуд тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича чора-тадбирларни қабул қилгани ҳақида хабар берди:

  • молиявий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлар ва фуқароларга кредитлар бўйича тўловларни амалга ошириш муддатини 2020 йилнинг 1 октябрига қадар кечиктириш;
  • карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздорларнинг муддати ўтган кредитларига жарима санкцияларини қўлламаслик ва ундирувни гаров таъминотига қаратмаслик.

Шу билан бирга барча тижорат банклари ҳам мижозларини реал даражада қўллаб-қувватламаяптилар. Қўллаб-қувватлаётган бўлсалар ҳам, қабул қилинган қарорлар ҳақидаги ахборотни жойлардаги филиалларига етказмаяптилар, банк хизматлари истеъмолчиларини қайтариш шартларини юмшатиш имконияти билан тўлақонли таништирмаяптилар.  Бунинг устига мижозлар билан алоқа каналлари узлуксиз ишлаши таъминланмаган.

Марказий банк тижорат банклари раҳбарларини:

марказий телеканалларда, шу жумладан, «Коронавирус инфо» телеграм-каналида доимий брифинглар ўтказиш, ОАВ ва блогерлар орқали банк билан боғланиш бўйича алоқа каналлари (веб-сайт, ишонч телефони, телеграм-бот) тўғрисидаги маълумотларни кенг тарғиб қилган ҳолда, мижозлар билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш тартиби (шу жумладан, кўп бериладиган саволларга батафсил жавоб бериш) юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишларини олиб боришга чақиради.

Марказий банк қарз олувчиларга ҳам мурожаат қилди:

– «Кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади ва ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланилиши лозим.

Келгусида қарз олувчиларда қарз суммаси ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида Марказий банк жорий давр учун кредит бўйича тўловни амалга оширишга молиявий имконияти бўлган қарздорларга ўз кредитларини кредит шартномаларида белгиланган муддатларда сўндиришни давом эттиришни тавсия этади».

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text159062_mb_kreditlar_qanday_sundirilishi_yuzasidan_tushuntirish_berdi