Карантин даврида масофадан хизматлар ва уларга мўлжал олиш имконини берадиган агрегаторларга талаб юқори. Ушбу мавзудаги барча сўнгги янгиликларни buxgalter.uz қулай жадвалга йиғди.
Интернет-ресурс
ва ҳавола
|
Имкониятлари
|
1. Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)
https://my.gov.uz/uz/
|
- товарларни электрон декларациялаш;
- жамғариб бориладиган пенсия тизими хизматлари;
- Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотларни тақдим этиш;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудига темир йўл трансрорти орқали олиб кирилаётган юклар тўғрисида ахборот олиш;
- қурилиш-монтаж ишларининг бошланиши тўғрисида хабардор қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудига автотранспорт воситалари орқали олиб кирилаётган юклар тўғрисида ахборот олиш;
- божхона тўловлари бўйича таққослаш далолатномаси;
- Ўзбекистон Республикасига чет давлат ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатнома;
- юридик шахсларнинг шахсий карталари;
- декларацияловчи шахсларнинг рўйхати;
- автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома олиш;
- автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш учун лицензия;
- ижро ҳужжати бўйича қарздорликни текшириш;
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш;
- тиббий буюмларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза юбориш;
- аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун янги лицензия олишга ариза юбориш;
- автотранспорт тўғрисида ахборот;
- бошқа электрон давлат хизматлари (жами 100 дан ортиқ)
|
2. “Уйда қолинг” электрон сервислар ва хизматлар агрегатори
http://uydaqoling.uz/uz/
|
Хизматлар тўғрисида ахборот:
- банклар;
- ДСҚ;
- видеоконференцалоқа;
- алоқа операторлари;
- электрон ҳужжат айланиши операторлари;
- курьерлик ва почта хизматлари;
- малака ошириш.
Бундан ташқари майдондан мижозларнинг уйдан чиқмаслигига ёрдам берадиган ўз хизматларини ривожлантириш учун фойдаланиш мумкин
|
3. Давлат харидларида электрон тендерлар ва танловлар ўтказиш бўйича рақамли платформа
|
Тендер ва танлов савдоларини онлайн ўтказиш учун мўлжалланган.
Молия вазирлиги барча бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг тендер ва танлов савдоларини босқичма-босқич электрон шаклга ўтказиш графигини ишлаб чиқмоқда
|
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар
Янгиликлар
Янгиликлар
/ru/publish/doc/text159189_masofadan_hizmatlar_va_agregatorlar