Полезное для бухгалтера в декабре:
Карантин даврида ҳисобот кечиктирилганлиги учун нима бўлади?
Кўп корхоналар ҳозир солиқ органига ҳисоботларни топширишда қийинчиликларни бошдан кечиришмоқда. buxgalter.uz сўрови маълумотларига кўра, корхона ичида ва контрагентлардан бошланғич ҳужжатларни йиғиш юзасидан қийинчиликларга, тегишинча, респондентларнинг 26%и ва 51%и дуч келишган. Сўровнинг 17% иштирокчиларида компьютер, интернет ёки бухгалтерлик дастурлари билан техник муаммолар юзага келган. ДСҚ бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф НАЗАРОВнинг сўзларига кўра, ҳозирча кечиктирганлик учун жарималар бўлмайди:
- “Солиқ мажбуриятларини ижро этиш чоғида карантин шароитларида чекловлар туфайли муаммолар юзага келган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчиларга қандайдир жарима чораларини қўлламаган ҳолда уларга юзага келган муаммони ҳал қилишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатади”.
АОКА материаллари асосида