Полезное для бухгалтера в декабре:
Фоизсиз қарзлар бўйича даромадни солиқлардан озод этиш
Президентнинг 03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармони билан инқирозга қарши чоралар рўйхати белгиланган, улар орасида фоизсиз қарзлар (молиявий ёрдам) бўйича даромадни жорий йилнинг охиригача солиқ солишдан озод қилиш мавжуд. Имтиёз фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоблаб чиқарилган тақдирда қўлланилади. Буни қандай амалга оширишни “Норма”нинг эксперти Шоҳиста ЁҚУБОВА мисолларда тушунтириб берди:
- Қарз олувчи пул маблағларидан фоиз тўлаш мажбуриятисиз фойдаланиши туфайли фоизсиз қарз бўйича даромад юзага келади. Солиқ солиш мақсадларида даромад қарз олиш санасида МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб аниқланади .
Бундай ҳисоб-китобни фақат солиқ солиш мақсадларида бажариш зарур. Бухгалтерия ҳисобида қарз маблағларидан беғараз фойдаланишдан олинган даромад акс эттирилмайди.
Кўрсаткич |
Одатдаги ҳисоб-китоб, минг сўм |
Имтиёзни инобатга олган ҳолда ҳисоб-китоб, минг сўм |
Фоизсиз қарз бўйича даромад | ||
I чорак | 10 000 х 16% : 366 х (29+31) = 262,3 | 262,3 |
II чорак | 10000 х 16% : 366 х (30+31+30) = 397,8 | – |
III чорак | 10 000 х 16% : 366 х 30 = 131,1 | – |
2020 йил | 791,2 | 262,3 |
Даромадни қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб аниқлаш қоидалари :
- банклараро операцияларга ва кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларга;
- Ҳукуматнинг қарорларига кўра ҳамда ЎзРнинг норезидентлари томонидан бериладиган қарзларга (ссудаларга);
- консолидациялашган гуруҳнинг бир иштирокчиси томонидан айни шу гуруҳнинг бошқа иштирокчисига бериладиган қарзларга нисбатан татбиқ этилмайди.