Полезное для бухгалтера в ноябре:
Бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларнинг янги пакети тайёрланмоқда
Ким ўз фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун қандай шартларда имтиёзли кредитларни олиши мумкин? Ишлаб чиқариш ҳажми камайган пайтда озиқ-овқат хавфсизлиги қандай таъминланади? Қайси янги давлат мулки объектларини қандай шартларда 0 сўмга сотиб олиш мумкин? Акциядорлик жамиятлари пандемия шароитида акциядорларнинг умумий йиғилишларини чақириш ҳақидаги талабни қандай қилиб бажара оладилар? Ҳисоб палатасига кўмаклашишдан бош тортганлик учун қандай янги санкциялар назарда тутилган?
ҚҲТБТ порталидаги НҲҲ лойиҳалари муҳокамасида қатнашиб, ушбу масала ва ечимларнинг барчасига таъсир кўрсатишингиз мумкин.
НҲҲ лойиҳаси |
Нима ҳақда сўз боради… |
Ишлаб чиқувчи |
Муҳокама якунланади |
1. «Акциядорларнинг умумий йиғилишини ва акциядорлик жамиятларида кузатув кенгашининг йиғилишини чақириш ва масофадан туриб ўтказиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги идора буйруғи ёки қарори
|
Ҳужжат кун тартибидаги масалаларни акциядорлар умумий йиғилишида/кузатув кенгаши йиғилишида бюллетеннинг электрон шаклини тўлдириш йўли билан Интернет тармоғида йиғилиш оператори орқали муҳокама қилиш ва қарор қабул қилиш тартибини белгилайди. Йиғилиш иштирокчиларини махфийлик ва ахборот хавфсизлигини сақлаган ҳолда реал вақт режимида ахборот олиш ва онлайн овоз бериш имконини яратадиган электрон платформа билан таъминлай оладиган юридик шахс – ЎзР резиденти оператор бўлиши мумкин |
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги |
2020 йил 7 май |
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Хоразм вилоятида бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан келгусида самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори |
Ҳужжат билан қуйидагиларнинг учта рўйхати тасдиқланади:
|
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги |
2020 йил 7 май |
3. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун
|
Бошқалардан ташқари, Ҳисоб палатаси томонидан хўжалик юритувчи субъект фаолиятини текшириш чоғида нотўғри маълумот тақдим этганлик, мутахассислар ажратишни рад этганлик, қонун ҳужжатларини бузганлик фактлари бўйича ҳозир бўлиш ва тушунтиришлар беришдан бўйин товлаганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги жорий этилади. Маъмурий жарима 5-10 БҲМни ташкил этади |
Ҳисоб палатаси |
2020 йил 6 май |
4. Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори |
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлашга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилган |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
2020 йил 3 май |