Полезное для бухгалтера в ноябре:
2020 йилда фойда солиғи қандай тўланади
Хўжалик юритиш фаолиятининг қисқариши шароитларида фойда солиғи тўловчилари бўнак тўловларини аввалги чорак якунлари бўйича эмас, балки кутилаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш воситасида тўлаш ҳуқуқига эга бўлишди . «Норма» эксперти Олег ЦОЙ ким ушбу инқирозга қарши чораларни қўллаши лозимлиги ва буни қандай тўғри амалга ошириш мумкинлигини тушунтирди.
1. 2019 йил учун жами даромади 5 млрд сўмдан ошмайдиган корхоналар фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўламайди . Улар солиқни фақат ҳисобот даври якуни бўйича тўлайди.
Тегишинча, II ва кейинги чораклар якунлари бўйича улар, агар мавжуд бўлса, солиқни ҳақиқатда солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб тўлашлари лозим.
Мазкур солиқ тўловчилар тоифаси бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиши шарт эмас.
Шунингдек, даромаднинг миқдоридан қатъи назар, қуйидагилар бўнак тўловларини тўламайди :
- бюджет ташкилотлари;
- нодавлат нотижорат ташкилотлари, бундан матлубот кооперативлари мустасно.
2. 2019 йил учун жами даромади 5 млрд сўмдан ошадиган корхоналар фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳисобот даври ҳар бир ойининг 23 кунидан кечиктирмай тўлайди .
Бўнак тўловлари суммаси солиқ органлари томонидан аввалги чорак кўрсаткичларидан келиб чиқиб аниқланади.
Агар II чорак ва кейинги даврларда солиқ солинадиган фойданинг I чоракка нисбатан қисқариши кутилса, сиз бўнак тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун маълумотнома тақдим этишингиз мақсадга мувофиқдир.
Сиз бўнак тўловлари суммасини ҳисобот даври учун тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб мустақил равишда ҳисоблаб чиқариш ва бўнак тўловлари тўғрисида маълумотнома тақдим этишга ҳақлисиз. Бу ҳолда бўнак тўловларини аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича талаб бекор қилинади.
Бўнак тўловлари тўғрисида маълумотнома жорий ҳисобот даврининг биринчи ойи 20 санасидан кечиктирмай тақдим этилади, яъни:
- II чорак учун – 2020 йилнинг 20 апрелидан кечиктирмай;
- III чорак учун – 2020 йилнинг 20 июлидан кечиктирмай;
- IV чорак учун – 2020 йилнинг 20 октябридан кечиктирмай.
Давр |
I чорак учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасидан келиб чиқиб бўнак тўловлари, млн сўм |
Маълумотномага асосан бўнак тўловлари, млн сўм |
Апрель | 160 | 45 |
Май | 160 | 45 |
Июнь | 160 | 45 |
Жами чорак учун | 480 | 135 |
Корхона фойда солиғининг якуний суммасини 2020 йил 20 июлдан кечиктирмай солиқ ҳисоботини тақдим этган ҳолда I ярим йиллик якунлари бўйича аниқлайди. Агар солиқ суммаси ҳисоботга кўра тўланган бўнак тўловлари суммасидан ошса, корхона худди шу муддатда фарқни қўшимча тўлаб беради.
my.soliq.uz да жойлаштирилган Бўнак тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун маълумотнома шаклига асосан корхона:
- 010-сатрда – ҳисобот даври учун кутилаётган солиқ солинадиган фойда – 900 млн сўмни;
- 020-сатрда – солиқ ставкаси – 15%ни кўрсатади.
Қуйидаги сатрларда автоматик тарзда ҳисобланади:
- 030 – 010-сатр х 020-сатр формуласи бўйича фойда солиғи суммаси. Кўриб чиқилаётган мисолда 135 млн сўм (900 х 15%);
- 040 – 030-сатр : 3 формуласи бўйича ҳар ойлик бўнак тўловлари суммаси. Бу мисолда – 45 млн сўм (135 : 3).
3. 2020 йилда жами даромади 5 млрд сўмга етган корхоналар.
Агар сизнинг корхонангиз 2020 йил мобайнида 5 млрд сўм миқдордаги чегарага етган бўлса, сиз 5 млрд сўм миқдордаги чегарага етган чоракдан кейинги чоракдан бошлаб бўнак тўловларини тўлашингиз керак . Бу қоида янгидан ташкил этилган корхоналарга ҳам тааллуқли.
Даромадлар қисқарган тақдирда сиз бўнак тўловлари тўғрисида маълумотнома тақдим этишга ҳақлисиз.
- III чорак учун – 2020 йил 20 июлга қадар;
- IV чорак учун – 2020 йил 20 октябрга қадар бўнак тўловлари тўғрисида маълумотнома тақдим этишга ҳақли.