ЭИЗ қатнашчилари товарларни импорт қилишда ҚҚСни ҳисобга олишлари мумкинми

preview

2020 йил 1 январдан бошлаб ЭИЗ қатнашчилари товарлар олиб кирилишида ҚҚС суммаси бюджетга тўланмаган тақдирда уни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар. Бу “Норма” экспертлари сўровига биноан солиқ органи томонидан берилган тушунтиришдан келиб чиқади.

ЭИЗ қатнашчилари бўшаб қоладиган маблағларни янги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, реконструкция қилиш ва техник, технологик қайта жиҳозлаш, кенгайтириш, ишлаб чиқариш биноларини қуриш, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хом ашё ва материаллар харид қилишга мақсадли йўналтирган ҳолда ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ускуналар, хом ашё, материаллар ҳамда бутловчи буюмларни, маҳсулот экспорт қилинганда вужудга келадиган қўшилган қиймат солиғининг манфий суммаси қайтарилмаслиги ҳуқуқи билан божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади .

Имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача, жумладан:

  • 300 минг АҚШ доллари - 3 млн АҚШ доллари - 3 йил муддатга;
  • 3 - 5 млн АҚШ доллари - 5 йил муддатга;
  • 5 - 10 млн АҚШ доллари - 7 йил муддатга;
  • 10 млн ва ундан кўп АҚШ доллари - 10 йил муддатга берилади.

Бунда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида, шу жумладан 2020 йил 1 январга қадар қабул қилинган Президент қарорларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади.

ҚҚС бўйича имтиёзлар, шу жумладан - товарлар олиб кирилишида (импортида) солиқ солишдан бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан, берилиши мумкин эмас .

Янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан илгари қабул қилинган ҳужжатларга зарур ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилади. Илгари қабул қилинган НҲҲ тўлиқ ёки қисман, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз аҳамиятини йўқотган, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши керак .

Солиқ тўловчи ҳақиқатда олинган товарлар бўйича солиқ суммасини ҳисобга олиш орқали ва ушбу товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) тақдирда солиқ бюджетга тўланганда .

ҳисоблаб чиқарилган ҚҚСнинг умумий суммасини камайтиришга ҳақли бўлади.

Бинобарин, ЭИЗ қатнашчилари божхона тўловларидан (шу жумладан – ҚҚС) озод қилиш тарзидаги имтиёзлардан киритилган инвестициялар ҳажмига боғлиқ ҳолда ПФ-4853-сон ва ПФ-5719-сон Фармонларда назарда тутилган уларнинг амал қилиш муддатига қадар фойдаланишга ҳақли.

Бунда 2020 йил 1 январдан бошлаб ЭИЗ қатнашчилари товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) тақдирда солиқ бюджетга тўланмаган ҳолатда ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар.

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text159646_eiz_qatnashchilari_tovarlarni_import_qilishda_qqsni_hisobga_olishlari_mumkinmi