Полезное для бухгалтера в ноябре:
Карантин даврида олдинги йилларда кўрилган зарарни ҳисобга олиш мумкинми
Карантин даврида фойда солиғи бўйича солиқ базасини камайтириш имконияти тўғрисидаги саволларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди:
- Карантин даврида олдинги йилларда кўрилган зарар ҳисобига фойда солиғи бўйича солиқ базасини қисқартириш мумкинми?
- Йўқ, сиз 2020 йил фойдасини олдинги солиқ даврларида кўрилган зарар суммасига фақат йил якунлари бўйича камайтиришингиз мумкин. Бунда 2020 йил фойдаси 50%дан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади.
2020 йил 1 январга қадар ҳосил бўлган зарарни 5 йилдан кўп бўлмаган муддат мобайнида келгусига ўтказиш мумкин. Яъни 2020 йил фойдасини 2015-2019 йилларда кўрилган зарарга 50% доирасида камайтиришингиз мумкин.
Бунинг учун йил якунлари бўйича Фойда солиғи ҳисоб-китобига 7-иловани тўлдириш лозим.
- Ўтган йилда зарар кўрилган бўлса, бўнак тўловларини тузатиш мумкинми?
- Ўтган йилда кўрилган зарар, агар сиз IV чоракда фойда солиғи бўйича мажбуриятларга эга бўлмаган бўлсангиз, фақат шу йилнинг I чораги бўнак тўловларига таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.
II – IV чоракларда бўнак тўловлари аввалги чорак якунларидан келиб чиқиб ёки бўнак тўловлари тўғрисида маълумотнома асосида тўланади. Тегишинча, агар карантин даврида сизда фойда қисқарса, бўнак тўловлари ҳам камаяди.
- корхонанинг жами даромади 5 000 млн сўмдан ошди.
- кўрилган зарар 1 400 млн сўмни ташкил этди.
- 2020 йилда зарар кўрилсачи?
- У ҳолда сиз келгуси йиллар фойдасини зарар суммасига камайтиришигиз мумкин.
2021 йилда фойдани қуйидагилардан кўп бўлмаган миқдорда камайтириш мумкин:
- 2016-2019 йилларда кўрилган зарар ҳисобига 50%га;
- 2020 йилда кўрилган зарар ҳисобига 60%га;
Жами камайтириш 60%дан ошмаслиги керак.