Имтиёз олиш учун солиқ ҳисоботи қандай тўлдирилади

preview

Солиқ қўмитаси Президентнинг 2020 йил 18 майдаги  ПФ-5996-сон Фармони билан тақдим этилган 2020 йилнинг июнь-август ойлари учун  имтиёзларни инобатга олган ҳолда солиқ ҳисоботини тўлдириш бўйича Қўлланмани тайёрлади.

Имтиёзлардан фойдаланиш учун қуйидагиларни тақдим этиш лозим:

  • аниқлаштирилган Мол-мулк солиғи суммаси тўғрисида маълумотнома. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун бўнак тўловларга солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади ;
  • аниқлаштирилган Ер солиғи ҳисоб-китоби (2020 йил 1 июнга қадар топширган маъқул) .

Қўлланмада мазкур солиқлар бўйича ҳисоботни тўлдиришга мисоллар келтирилади.

Эътибор беринг
Аниқлаштирилган Мол-мулк солиғи бўйича маълумотнома ва Ер солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш чоғида ҳисоботнинг 1-варағида”Ҳужжат тури” майдонига ҳисобот “аниқлаштирилган” шаклда тақдим этилаётганлигининг тасдиғи сифатида ”2” рақамини қўйишни унутманг.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 июндан 1 сентябрга қадар қуйидагилар мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод этилади:

  • кичик тадбиркорлик субъектлари;
  • бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш,биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижара бериш фаолияти билан шуғулланувчилар.

Бундан ташқари, қуйидагиларнинг суммаларини ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш тақдим этилган :

  • Президентнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон фармонларга асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари;
  • 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари.
Эътибор беринг
Якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар ва кичик корхоналар кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади. Юридик шахсни микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритиш Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичига мувофиқ амалга оширилади .

Ҳужжат идоранинг сайтида эълон қилинган.

Татьяна ЛИМАРЕВА

Имтиёзлар Имтиёзлар Имтиёзлар /ru/publish/doc/text160137_imtiez_olish_uchun_soliq_hisoboti_qanday_tuldiriladi