Полезное для бухгалтера в ноябре:
ДСҚ молиявий ҳисобот кўрсаткичлари ўлчов бирлигини ўзгартирмоқда
Давлат солиқ қўмитаси ҚҚС бўйича ҳисоботда соф тушумни молиявий ҳисобот соф тушуми кўрсаткичлари билан солиштирди. Маълумотлардаги тафовут деярли ҚҚС тўловчиларнинг 20%ида аниқланди. Хатонинг моҳияти нимада, у қандай тузатилади ва энди бундай камчиликлар юзага келмаслиги учун солиқ органлари қандай чоралар кўришлари ҳақида – ДСҚда тушунтиришди.
2019 йил ва 2020 йилнинг I чораги якунлари бўйича 93 888 та ҚҚС тўловчиларни хатловдан ўтказиш асносида умумбелгиланган солиқларни тўловчиларнинг 18%ида маълумотларнинг солиқ ҳисоботи билан тафовути аниқланди:
- 11%да – соф тушум кўрсаткичлари минг баравар оширилган;
- 7%ида – миллион марта.
Бунинг сабаби шундаки, минг сўм ўлчов бирлигида ҳисоботларда маълумотлар бирликда (сўмда) кўрсатилган.
Солиқ органлари солиқ тўловчиларга аниқланган камчиликларни тузатиш имконини беради.
Кейинчалик шу каби тафовутларнинг олдини олиш учун солиқ органлари молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг ўлчов бирлигини мингдан бирликка (сўмга) ўзгартиради.
ДСҚ солиқ тўловчилардан II чорак учун молиявий ҳисоботни тўлдириш чоғида буни инобатга олишни сўрайди.