Агар раҳбар ўз мобиль телефонидан фойдаланса, даромад қандай аниқланади?

preview

Корхона ўз фаолиятида фойдаланиш учун раҳбардан уяли аппаратни вақтинча текин фойдаланишга олмоқда. Бу ҳолда фойда солиғини қандай тўғри ҳисоблаш мумкин? «Норма» эксперти Наталья МЕМЕТОВА тушунтиради:

- “Шартномада уяли аппаратнинг қиймати ҳамда ишлатиш муддати – 5 йил кўрсатилган. СКга асосан хизматлар қиймати бозор нархларидан келиб чиқиб баҳоланиши лозим. Очиқ манбаларда бундай уяли аппаратнинг ижара қиймати бўйича маълумотлар мавжуд эмас, бошқа моделлар бўйича ҳам шундай. Шу муносабат билан қуйидагиларни тушунтиришингизни илтимос қиламиз:

  • солиқ солиш мақсадлари учун мазкур уяли аппарат учун СК нормалари бўйича амортизация ажратмаларидан келиб чиққан ҳолда даромадни аниқласа бўладими?
  • уяли аппаратдан вақтинча текин фойдаланиш шартномасини тузиш чоғида оммавий ахборот воситаларидан уяли аппарат қиймати тўғрисидаги маълумотларни илова қилиш зарурми ёки шартноманинг ўзида келишилган қийматни кўрсатиш етарлими?

- Ходимнинг уяли телефонидан текин фойдаланиши текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси билан расмийлаштирилади .

Ходимдан уяли телефонни текин фойдаланиш учун олган ҳолда, корхона шартномада белгиланган муддатга текин мулкий ҳуқуқни олади.

Бозор қиймати топшириш ҳужжатлари билан тасдиқланиши мумкин, шу боис мулкий ҳуқуқ қийматини шартномада ва телефонни қабул қилиш-топшириш далолатномасида кўрсатган маъқул . Бу ҳолда бошқа нархга доир маълумотларни илова қилиш шарт бўлмайди.

Мулкий ҳуқуқ қийматини аниқлаш учун асос учун телефоннинг бозор қийматини ва фойдали ишлатиш муддатини олиш ва бир ой учун фойдаланиш ҳуқуқи қийматини аниқлаш мумкин.

Телефонни олиш чоғида уни балансдан ташқари 011-счётда “Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк”да акс эттиринг.

Уяли телефондан текин фойдаланишдан олинган даромад бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди. Бироқ у солиқ солиш мақсадларида жами даромадга киритилади .

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text160389_agar_rahbar_uz_mobil_telefonidan_foydalansa_daromad_qanday_aniqlanadi