Бепул “виртуалкани” қаердан олса бўлади

preview

ДСҚ томонидан ПФ-5813-сон Фармонга асосан ишлаб чиқилган виртуал касса дастурий маҳсулотининг бепул базавий қисмини  фақат «Soliq Servis» ДУКдан олиш мумкин.  Нима учун ишлаб чиқувчи тарқатиш ва хизмат кўрсатишни бошқа Техник хизмат кўрсатиш марказларига ҳам ишониб топширмади? Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан «Янги технологиялар» ИАМ директори Ҳаётжон НАСРУЛЛАЕВ тушунтирди:

-“Давлат солиқ қўмитаси томонидан Президентнинг 06.09.2019 йилдаги ПФ-5813-сон Фармонига асосан ишлаб чиқилган виртуал касса дастурий маҳсулотининг базавий қисми (база) тадбиркорлик субъектларига бепул берилиши керак.

Бунда виртуал кассанинг базавий қисмини тарқатувчи ташкилотлар доирасини кенгайтиришни хавфсизлик ва муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблаймиз.

Шу билан бирга Ўзбекистонда реестрга киритилган ҳар бир ТХКМ онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотининг қурилмаларига кафолатли сервисни таъминлаш бўйича сертификат олган ходимларга эга бўлиши керак. Бу онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга кўмаклашади.

Эслатиб ўтаман, виртуал кассанинг базавий қисмидан фойдаланиш истагида бўлган тадбиркорлар «Soliq Servis» ДУКнинг туман филиалларига мурожаат қилишлари даркор. Маълумот учун телефон рақами: 71-202-32-82».

Нақд ҳисоб-китоб Нақд ҳисоб-китоб Нақд ҳисоб-китоб /ru/publish/doc/text161067_bepul_virtualkani_qaerdan_olsa_buladi