Ўтган сана билан ёпилган акциядорлар рўйхати қабул қилинмайди

preview

Капитал бозорини ривожлантириш Агентлиги ҳамда “Тошкент” РФБ акциядорлик жамиятларига қўшимча акциялар чиқариш ҳамда уларни олиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхатини ёпиш санасини белгилаш тўғрисидаги қарорлар бўйича ахборотни тўғри ошкор этишни тавсия қилади. Акс ҳолда акциядорлар ҳуқуқлари чекланади.

- Хусусан, уларга талабгор бўлган акциядорлар рўйхати ўтган сана билан ёпилганлиги сабабли Агентлик “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖнинг қўшимча акциялар чиқарувини рўйхатдан ўтказишни рад этишга мажбур бўлди.

Ахборотни тўғри тартибда ошкор этиш акциядорлар, жумладан, миноритар акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда эмитентнинг капитал бозоридаги обрўсини ошириш билан бевосита боғлиқдир.

Лола АБДУАЗИМОВА

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text161100_utgan_sana_bilan_epilgan_akciyadorlar_ruyhati_qabul_qilinmaydi