Полезное для бухгалтера в ноябре:
Фискал хотирали НКМни ҳали ҳам рўйхатдан ўтказиш мумкинми?
Тадбиркорлар орасида ҳозир фақат онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказишади, дегар фикр юради. Бу тўғрими? Тадбиркорда фискал хотирали НКМ бўлса ва онлайн-НКМга ўтиш графигига асосан у ҳали олдинги авлод НКМдан фойдаланиши мумкин бўлмаганлар жумласига кирмаган бўлса, у бундай машинани рўйхатдан ўтказиши мумкинми? Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ахборот хизмати бошлиғи Елена ИСМАЕВА вазиятни шарҳлаб берди:
- Давлат солиқ қўмитаси барча янги очилаётган тадбиркорлик субъектларига бирдан онлайн-НКМ ёки виртуал касса ўрнатишни тавсия қилади. Бунинг учун Техник хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат қилиш ва 943-сон ВМҚга амал қилиш зарур. Бундай ёндашув сизни камида сарсонгарчиликдан халос этади ва фискал хотирали НКМни рўйхатдан чиқариш ва шу объектда онлайн-НКМ ёки виртуал кассани ўрнатиш ва рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ чиқимларни тежаш имконини беради.
Бунда ПФ-5813-сон Фармон билан тақдим этилган имтиёзни қўллашни унутманг. Эслатиб ўтамиз: тадбиркорлик субъектларига онлайн-НКМ ёки виртуал кассага ўтиш чоғида:
- ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ (2020 йилгача - ягона солиқ тўлови) ёки қатъий белгиланган ЖШДС (2020 йилгача – қатъий белгиланган солиқ) суммасини - онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга қадар ДСХОда рўйхатга қўйиш шарти билан, унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилади;
- виртуал касса дастурий маҳсулотининг асос қисми (базаси) бепул берилади.
Бундан ташқари, онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари:
- назорат-касса дафтарини юритишмайди ҳамда иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олишдан озод қилинган;
- кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга.
Фискал хотирали НКМни рўйхатдан ўтказиш ҳам давом этмоқда. Бунинг учун тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ инспекциясига мурожаат қилиши ва 306-сон ВМҚга амал қилиши зарур.
Ушбу вариантни танлаган тадбиркорлик субъектига қўйиладиган асосий талаб – у ПФ-5813-сон Фармон билан тасдиқланган графикка асосан онлайн-НКМ ёрдамида ишлаши керак бўлган тадбиркорлар жумласига кирмаслиги даркор. Бу график қуйидаги кўринишга эга:
№ |
Тадбиркорлик субъектлари тоифаси |
Онлайн-НКМ ва виртуал кассага ўтиш муддатлари |
1. |
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари |
2020 йил 1 январь |
2. |
Ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) 5 млрд сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари |
2020 йил 1 август |
3. |
Ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) 100 млн сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган тадбиркорлик субъектлари |
2021 йил 1 январь |
4. |
Барча тадбиркорлик субъектлари |
2022 йил 1 январь |
Шуни назарда тутиш лозимки, ҳозир фискал хотирали НКМ ўрнатадиган тадбиркорлик субъекти яқин бир ярим йил мобайнида онлайн-НКМ ёки виртуал касса ўрнатиш заруратига дуч келади”.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади